35-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
35-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 35-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси, агар светофорнинг рухсат этувчи ёритгичи ёқилса-ю, ҳаракат йўналишининг қатнов қисмидан ўтишга улгурмаган пиёдалар бўлса, нима қилиши керак?
- Мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан пиёдаларнинг ўтиб олишига имкон бериши
- Тезликни камайтириши, товуш ишорасини бериши ва энг кам тезлик билан пиёдаларнинг ўтиш жойидан ўтиши
- Товуш ишорасини бериши ва тезликни камайтирмай пиёдаларнинг ўтиш жойидан ўтиши
- Эҳтиёткорлик чораларига риоя этган ҳолда пиёдаларнинг ўтиш жойидан ўтиши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан пиёдаларнинг ўтиб олишига имкон бериши
ЙҲҚ 15-боби 103-бандига асосан, светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
2-савол. Пиёдалар йўлкаси - бу...
- Қатнов қисмига туташган ёки ундан майсазор, ариқ махсус тўсиқлар билан ажратилган ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисми
- Йўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми
- Йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1-1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги.
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6-бандига асосан, пиёдалар йўлкаси — пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган алоҳида йўл ёки сунъий иншоот юзаси. Транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
3-савол. Қайси белги чапга бурилишга рухсат этади?
- 3
- 1
- 4
- 5
- 2
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 3
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг йигирма учинчи хатбошисига асосан: 3.19. “Қайрилиш тақиқланган”. Изоҳ. 3.19 - белгиси қайси кесишмага ўрнатилса фақат шу кесишмага тааллуқли бўлиб, чапга бурилишни тақиқламайди.
4-савол. Фургон юкхонада одамларни ташишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
- Агар уларнинг тузилиши одамларни ташишга мослаштирилган бўлса, рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Агар уларнинг тузилиши одамларни ташишга мослаштирилган бўлса, рухсат этилади
ЙҲҚ 26-боби 159-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно).
5-савол. Қандай ҳолларда сизга 50 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланган?
- Фақат қатнов қисми нам бўлса
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат қатнов қисми нам бўлса
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.16 белгига асосан, «Нам қоплама». Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
6-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Трамвай, автобус, автомобил
- Автобус, трамвай, автомобил
- Трамвай, автомобил ва автобус бир вақтда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Трамвай, автомобил ва автобус бир вақтда
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
7-савол. Ишчи тормози тўсатдан ишламай қолганда автомобилни қандай тўхтатиш керак?
- Энг паст узатмага ўтиш, тўхтаб туриш тормози билан тормозлаш. Зарур бўлганда бирон-бир тўсиқдан фойдаланиш
- Улагични ажратиш ва тўхтаб туриш тормози билан кескин тормозлаш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Энг паст узатмага ўтиш, тўхтаб туриш тормози билан тормозлаш. Зарур бўлганда бирон-бир тўсиқдан фойдаланиш
Ишлаётган тормознинг бирдан ишдан чиқиши ҳолати аломатлари кўп: автомобил тезлиги, тўхтаб туриш тормозининг ишлаш қобилияти, ҳаракат оқимининг зичлиги, йўл кенглиги, пиёдалар, кўкаламзорлаштирилган жойлар, қурилаётган иморатларнинг зичлиги, қарама-қарши йўналишда келаётган транспорт воситаларининг зичлиги ва бошқалар. Шунингдек, кўпгина тўхтамларга келиш мумкин. "Тормоз ишламай қолганда нима қилиш керак?"деган саволга барча ҳолатларга тўғри келадиган жавоб бериб бўлмайди. Шундай қилиб, хавфли вазиятда энг асосий нарса бу: ўзига ишониш ва осойишталикни сақлаш; келиб чиққан ҳолатни тезда баҳолаш; инсон ҳаётига хавф-хатар солмайдиган ва зиён етказмайдиган қарор қабул қилиш ва қабул қилинган қарорни амалга ошираётган вақтда вазиятнинг ўзгариши натижасида тактикани ўзгартиришга тайёр туриш.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
8-савол. Транспорт воситаларидан фойдаланиш ва техник ҳолатига жавобгар мансабдор шахслар мажбур:
- Барча санаб ўтилганларни бажаришга
- Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқармасликка
- Техник ҳолати ва жиҳозлари қоидаларнинг талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини йўлга чиқармасликка
- Белгиланган муддатда тиббиёт кўригидан ўтмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўймасликка
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилганларни бажаришга
ЙҲҚ 29-боби 180-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан, транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахсларга қуйидагилар тақиқланади: техник носоз, тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки даврий давлат техник кўригидан ўтказилмаганлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш;
мастлик (гиёҳванд моддалар, алкагол ва бошқалар) ҳолатида ёки сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ёки бетоблик ҳолатида, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган, белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтмаган, транспорт воситалари эгаларининг Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаган шахсларни транспорт воситасини бошқаришга қўйиш.
9-савол. Ушбу ҳолатда қайси транспорт воситаси йўл бериши керак?
- Енгил автомобил
- Автобус
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Автобус
Йўл ҳаракати қоидаларининг 133 бандига асосан, ҳайдовчилар аҳоли пунктларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Ўз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.
Йўналишли транспорт воситаларига бекатлардан ташқари жойларда йўловчи олиш ва тушириш тақиқланади (йўналишли таксилар бундан мустасно).
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
10-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси айланма ҳаракатли кесишмага тўғри чиқади?
- Фақат автобуснинг ҳайдовчиси
- Фақат енгил автомобилнинг ҳайдовчиси
- Икки ҳайдовчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Икки ҳайдовчи
ЙҲҚ 9-боби 56-бандига асосан, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
11-савол. Ҳаракатланишга рухсат берилган:
- Қизил ва сариқ автомобилга
- Қизил, сариқ ва яшил автомобилга
- Қизил, кўк, яшил ва сариқ автомобилга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил ва сариқ автомобилга
Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ушбу вазиятда қизил ва сариқ автомобилларга ҳаракатланишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
12-савол. Қайта тизилиш олдидан огоҳлантирувчи ишора қачон берилиши керак?
- Манёврни бажаришни бошлагандан сўнг зудлик билан
- Бевосита манёврни бажаришни бошлаш олдидан
- Манёврни бажаришни бошламасидан олдинроқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Манёврни бажаришни бошламасидан олдинроқ
ЙҲҚ 8-боби 46-бандига мувофиқ, бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
13-савол. Сиз баландликда светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутиб тўхтадингиз. Бунда автомобильни жойида тўхтаб туришнинг энг яхши усули:
- Тўхтаб туриш тормози билан
- Ишчи тормоз билан
- Биринчи узатма уланган ҳолда улагични жойдан жимлай айлантириш ҳисобига
- Юргизгич ўчирилиб, паст узатма уланган ҳолда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тўхтаб туриш тормози билан
Ишчи (асосий) тормоз автомобил ҳаракатланиши вақтида доимий фойдаланишга мўлжалланган ва ҳайдовчига автомобил ҳаракатини ҳар хил интенсивликда секинлаштириш ёки уни тўхтатиш учун хизмат қилади. Тўхтаб туриш тормози автомобилни узоқ муддатли тўхташ ёки тўхтаб туриш вақтида ўз – ўзидан ҳаракатланиб кетишидан сақлаб қолиш учун мўлжалланган.
Баландликда светофорнинг рухсат этувчи ишорасини кутиб тўхтаганда, автомобилни жойидан жимлай ушлаб туришнинг энг яхши усули, тўхтаб туриш тормози (“қўл тормози”) ҳисобланади. Чунки, бу автомобилнинг орқага ҳаракатланиб кетишининг хавфини камайтиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
14-савол. Артериал қон келиш аломатларини кўрсатинг
- Қон томирларидан пушти рангли кучли пулсация билан отилиб чиқади
- Қон томирларидан тўқ қизил рангдаги қон сизиб оқиб чиқади
- Майда қон томирларидан ички аъзоларга қоннинг оқиб чиқиши кузатилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қон томирларидан пушти рангли кучли пулсация билан отилиб чиқади
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, артериал қон кетиш аломатлари, қон томирларидан пушти рангли қон кучли пулсация билан отилиб чиқиши ҳисобланади.
15-савол. Транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил нақшли шиналарни ўрнатишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Олдинги етакчи кўприкли автомобилнинг фақат орқа ўқига рухсат этилади
- Фақат олдинги ўқига рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 3-иловасининг 5.5-бандига мувофиқ, агар транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил ўлчамли ва конструкцияли (диоганал ва радиал, камерали ва камерасиз), ҳар хил нақшли, совуққа чидамли ва чидамсиз, янги ва қайта тикланган, янги ва протектор нақши чуқурлаштирилган шиналар ўрнатилган бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
16-савол. Навбатчининг ҳайдовчига қаратилган қайси ҳолати темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишни тақиқловчи ишора ҳисобланади?
- Ҳайдовчига чап ёки ўнг элкасини ўгириб, таёқчани (қизил байроқни) бошидан юқори кўтариб туриш
- Исталган елкаси ёки кўкрагини ўгириб, таёқчани (қизил байроқни) бошидан юқори кўтариб туриши
- Кўкрагини ёки орқасини ўгириб, таёқчани (қизил байроқни) бошидан юқори кўтариб туриши ёки қўлларини ёнига узатиб туриши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўкрагини ёки орқасини ўгириб, таёқчани (қизил байроқни) бошидан юқори кўтариб туриши ёки қўлларини ёнига узатиб туриши
ЙҲҚ 18-боби 118-банди 3-хатбошига асосан, кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида (навбатчи ҳайдовчига олди ёки орқаси билан туриб жезлни, қизил чироқ ёки байроқчани юқорига кўтариб турса ёки қўлларини ёнга узатса) темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади.
17-савол. Қайси йўналишда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Ўнгга, чапга ва орқага қайрилиб олишга
- Фақат чапга
- Чапга ва орқага қайрилиб олишга
- Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Фақат тўғрига
ЙҲҚ 1 илова: 4.1.6.“Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга”.
Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 - 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
4.1.1 - 4.1.6 белгиларининг таъсири йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди.
4.1.1 - 4.1.6 йўл белгиларı қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади.
Йўнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгиси таъсири янги чорраҳаларда жорий қилинади.
Белги ўнг томонида жойлашган ҳовлиларга ва чап томондан бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.
18-савол. Қайси транспорт воситасига ҳаракатланиш рухсат этилади?
- Юк автомобилига
- Автобусга
- Енгил ва юк автомобилларига
- Енгил автомобилга
- Мотоциклга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Енгил автомобилга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
19-савол. Ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасида шикастланган транспорт воситасини шатакка олиш учун юк автомобилини ички ишлар органи ходими ихтиёрига қандай ҳолда бериши керак?
- Фақат шу ҳолдаки, агар шатакка олиш йўл-йўлакай йўналишда амалга оширилса
- Ҳайдовчининг истаги бўйича
- Ҳар қандай ҳолда, фуқароларга тегишли транспорт воситаларидан ташқари
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳар қандай ҳолда, фуқароларга тегишли транспорт воситаларидан ташқари
Қоидаларга кўра, ҳайдовчи ўз транспорт воситасини ички ишлар органи ходими ихтиёрига (жумладан, йўл-транспорт ҳодисасида шикастланган транспорт воситасини шатакка олиш учун) ҳар қандай ҳолда бериши шарт, фуқароларга тегишли транспорт воситалари бундан мустасно.
20-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
- Кўк, яшил, қизил
- Қизил, кўк, яшил
- Яшил, қизил, кўк
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил, кўк, яшил
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
35-билетни онлайн ечиш