21-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

21-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 21-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Автомагистралда бошқаришни ўрганиш:

  1. Тақиқланган
  2. Агар ўрганилаётган механик транспорт воситасида таниқлик белгилари қайд этилган бўлса, рухсат этилган
  3. 70 км/с. дан ортмаган тезлик билан рухсат берилган
  4. Бошқаришни ўргатувчи йўриқчи билан бўлган ўрганувчида етарли бошқариш малакаси бўлганда 60 км/соатдан ортиқ бўлмаган тезликка рухсат этилган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланган

ЙҲҚ 19-бўлими 121-банди 6-хатбошига асосан, автомагистралларда транспорт воситасини бошқаришни ўрганиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

2-савол. Шикастланган кишининг ўмров суяги синганда нима қилиш керак?

  1. Пахта ёки бинт ўрамасини қўлтиқ соҳасига қўйиб тирсагидан букилган қўлини гавдасига қўшиб бинт билан боғлаш
  2. Синган жойга совуқ компресс қўйиш, бинт билан тарангроқ боғлаш
  3. Қўлтиқ соҳасига тахтакач қўйиш ва тўғрилаб қўйилган қўлини гавдасига қўшиб бинт билан боғлаш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Пахта ёки бинт ўрамасини қўлтиқ соҳасига қўйиб тирсагидан букилган қўлини гавдасига қўшиб бинт билан боғлаш

Қон томирлари (ўмров остидаги артерия (кўктомир) ва нервларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган синган ўмров суягининг силжишига йўл қўймаслик учун тўғри бурчак остида тирсакда букилган қўлни учбурчак рўмолга осиб қўйиб, бинт билан гавдага боғлаб ўраш лозим.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

3-савол. Транспорт воситасининг рухсат этилган тўла вазн бу - ...

  1. Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови)
  2. Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган, юксиз, ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз энг юқори вазни (ўлчови)
  3. Транспорт воситасининг юки, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги вазни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови)

ЙҲҚ умумий қоидалар: Рухсат этилган тўлиқ вазн жиҳозланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови).

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

4-савол. Юк транспорт воситасининг ўлчамларидан чиқиб турса, куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмайдиган шароитда қандай белгиланади?

  1. Ишора тахтачалари ёки байроқчалар (диагонал бўйича навбатма-навбат тортилган қизил ва оқ йўлли) билан
  2. Орқасига қизил, олдига оқ байроқчалар билан
  3. «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қўшимча равишда олдига оқ, орқасига эса қизил чироқлар ёки ёруғлик қайтаргич билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қўшимча равишда олдига оқ, орқасига эса қизил чироқлар ёки ёруғлик қайтаргич билан

ЙҲҚ 26-боби (юк ташиш) ва таниқлик белгилари талабларига асосан, транспорт воситаси габаритларидан чиқиб турган юк куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмайдиган шароитда «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан, қўшимча равишда олдинга оқ, орқасига қизил чироқлар ёки ёруғлик қайтаргичлар билан белгиланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

5-савол. Бундай автопоезднинг кўприкдан ўтишига рухсат этиладими?

Бундай автопоезднинг кўприкдан ўтишига рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.11 белгиси "Вазн чекланган", ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек транспорт воситалари таркибларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

6-савол. Чорраҳадан охирги бўлиб қайси автомобил ўтади?

Чорраҳадан охирги бўлиб қайси автомобил ўтади?
  1. Яшил автомобил
  2. Сариқ автомобил
  3. Кўк автомобил
  4. Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

7-савол. Мазкур светофорнинг қизил ёриткичида ҳаракат тақиқланади:

Мазкур светофорнинг қизил ёриткичида ҳаракат тақиқланади:
  1. Қатнов қисмининг барча кенглиги бўйлаб
  2. Фақат бир қаторда
  3. Қувиб ўтиш билан
  4. Светофор қайси бўлак устига жойлаштирилган бўлса, ўша бўлак бўйича
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Светофор қайси бўлак устига жойлаштирилган бўлса, ўша бўлак бўйича

ЙҲҚ 7-боби 35-бандига асосан, қатнов қисмидаги ҳаракат йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган тасмаларида транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш учун Х-Симон қизил ишорали ва пастга йўналган йўналтиргич кўринишидаги яшил ишорали реверсив светофорлар қўлланилади. Бу ишоралар қайси тасма устига ўрнатилган бўлса, унда ҳаракатланишни тақиқлайди ёки рухсат беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

8-савол. Шатакка олинган механик транспорт воситасида қандай ташқи ёритиш чироқлари ёқилган бўлиши керак?

  1. Фалокат ёруғлик ишоралари
  2. Куннинг қоронғи вақтида, габарит чироқлари
  3. Яқинни ёритувчи фара чироқлари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фалокат ёруғлик ишоралари

ЙҲҚ 8 – боби 50 – бандининг биринчи хатбошисига асосан: Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф – хатар) ишоралари ҳисобланади. ЙҲҚ 8 – боби 50 – бандининг тўртинчи хатбошисига асосан, авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак: шатакка олишда (шатакка олинган транспорт воситасида).

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

9-савол. Кўрсатилган автоцистерналардан қайси бири бурилишда ағдарилиб кетиш хавфи камроқ, турғунроқ?

Кўрсатилган автоцистерналардан қайси бири бурилишда ағдарилиб кетиш хавфи камроқ, турғунроқ?
  1. Суюқлик билан тўлиқ тўлдирилгани
  2. Суюқлик билан 75% гача тўлдирилгани
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Суюқлик билан тўлиқ тўлдирилгани

Юк автомобилининг мувозанати йўқолишига маҳкамланмаган юк сабаб бўлади. Бурилишдаги ҳаракат вақтида маҳкамланмаган юк юк платформасида кўчиб, бортларига урилиши ва автомобилнинг ағдарилишига сабаб бўлиши мумкин. Ўхшаш ҳолат суюқ юк ортган автомобил систерналари ҳаракатланишида ҳам юзага келади. Суюқ юк ортган автомобилларнинг бурилишларда ҳаракатланиши жараёнида юкнинг бир бортдан иккинчи бортга кўчиши юзага келади. Суюқ юк тебраниб бортларга урилиши натижасида автомобилнинг мувозанати йўқолишига олиб келади.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

10-савол. Тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасини шатакка олиш мумкинми?

  1. Агар шатакка олинган транспорт воситасида ҳайдовчи бўлса ҳар қандай усул билан
  2. Агар шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олинувчи транспорт воситаси вазнидан икки баробар ортиқ бўлса, қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан
  3. Фақат қаттиқ улагичда
  4. Фақат унга қисман ортиш усули билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Агар шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олинувчи транспорт воситаси вазнидан икки баробар ортиқ бўлса, қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан

ЙҲҚ 24-бобининг 145-бандига асосан, шатакка олинган транспорт воситасининг тормоз тизими ишламаётган бўлса, уни фақат шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олинувчи транспорт воситаси вазнидан камида икки баробар ортиқ бўлган тақдирдагина қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

11-савол. Қон оқишини тўхтатувчи жгут қўл-оёқларга қандай боғланади?

  1. Ярадан 10-15 см пастга
  2. Бевосита яранинг ўзига
  3. Ярадан 10-15 см юқорига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ярадан 10-15 см юқорига

Жгут қўйилиши деярли барча ҳолларда артериал қон кетишини тўхтатади. Артериал қон кетишини тўхтатиш учун жгут автомобилнинг тиббий қутичасида ҳам мавжуд. Жгут бўлмаган ҳолларда камар, белбоғ, подтяжкалар ва бошқа шунга ўхшаш воситалар қўлланилиши мумкин. Жгут қўл ёки оёққа қон кетиш жойидан юқорироқ жойга икки-уч марта айлантирилиб, фақат кийим устидан қўйилади ёки унинг тагига бир неча қатламдан иборат (даст)рўмол, сочиқ ёхуд бошқа газламадан астар қўйилади. Жгутни чўзиб маҳкамлаш қон кетиши тўхтаган вақтда тўхтатилади. Жгутга у қўйилган вақтни кўрсатувчи кичик қайднома қистириб қўйилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

12-савол. Қандай ҳолларда йўлнинг бурилиш қисмларида енгил автомобил ағдарилишга қарши турғунроқ?

  1. Йўловчилар билан юксиз
  2. Юксиз ва йўловчиларсиз
  3. Йўловчиларсиз, юқори юкхонасида юки билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юксиз ва йўловчиларсиз

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, йўлнинг бурилиш қисмларида оғирлик маркази пастроқ бўлганлиги сабабли, юксиз ва йўловчиларсиз енгил автомобил ағдарилишга қарши турғунроқ ҳисобланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

13-савол. Енгил автомобил ҳайдовчиси йўл бериши керакми?

Енгил автомобил ҳайдовчиси йўл бериши керакми?
  1. Йўқ
  2. Ҳа
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳа

ЙҲҚ 20-боби 126-бандига асосан, турар-жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 29-дарс «Турар жой даҳалари» →

14-савол. Йўналтиргичлар билан белгиланган йўналишларнинг қайси биридан ҳаракатланишга рухсат этилади?

Йўналтиргичлар билан белгиланган йўналишларнинг қайси биридан ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. «А» ва «В»
  2. «Б» ва «В»
  3. «А» ва «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. «А» ва «В»

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.18.2 "Чапга бурилиш тақиқланган" белгиси қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади. Белги фақат чапга бурилишни тақиқлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

15-савол. Бу жойда қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Бу жойда қувиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда рухсат этилади
  3. Фақат аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда тақиқланади
  4. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 12-боби 86-банди 6-хатбошига асосан, тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қувиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

16-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?

Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?
  1. Қизил автомобил
  2. Яшил автомобил
  3. Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

17-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
  1. Ҳар икки автомобилнинг ҳайдовчиси
  2. Трамвай ҳайдовчиси
  3. Юк автомобилининг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар икки автомобилнинг ҳайдовчиси

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

18-савол. Қайси белги йўлнинг кўрсатилган йўналишида охири берк кўчалигини билдиради?

Қайси белги йўлнинг кўрсатилган йўналишида охири берк кўчалигини билдиради?
  1. 4
  2. 1
  3. 2
  4. 3
  5. 5
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 4

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.19.1 белгига асосан, «Охири берк йўл». Йўлнинг кўрсатилган йўналишда охири берклигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

19-савол. Юк автомобили кузовида йўловчилар ташишда, уларнинг сони нима билан белгиланади?

  1. Жиҳозланган ўриндиқларнинг сони билан
  2. Маъмуриятнинг кўрсатмаси билан
  3. Ташишнинг зарурлиги билан
  4. Ҳайдовчининг қарори билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Жиҳозланган ўриндиқларнинг сони билан

ЙҲҚ 26-боби 154-бандига асосан: Юк автомобилининг юкхонасида, шунингдек
шаҳарлараро, сайёҳлик, экскурсия ёки тоғли йўналишларда ва болалар гуруҳини ташкилий ташишда ташилаётган одамлар сони ўтириш учун жиҳозланган ўриндиқлар сонидан ошмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

20-савол. Велосипед йўлкаси йўл билан кесишган жойларда велосипед ва мопед ҳайдовчилари қандай ҳолларда транспорт воситаларига йўл беришлари керак?

  1. Чорраҳадан ташқарида тартибга солинмаган кесишмада барча ҳолларда
  2. Транспорт воситаси ўнгдан яқинлашиб келганда
  3. Кўрсатилган жойда велосипед ва мопед ҳайдовчилари имтиёзга эгадирлар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Чорраҳадан ташқарида тартибга солинмаган кесишмада барча ҳолларда

ЙҲҚ 28-боби 169-бандига асосан, чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида велосипедчилар ва мопед ҳайдовчилари йўлда ҳаракатланаётган бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

21-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 22-билет →

Қўнғироқ қилиш