18-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

18-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 18-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Автомобиллар чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:

Автомобиллар чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
  1. Яшил, қизил билан кўк бир вақтда
  2. Кўк, яшил билан бир вақтда, қизил
  3. Кўк, яшил, қизил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил, қизил билан кўк бир вақтда

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

2-савол. Транспорт воситасини бошқаришни ўргатаётган шахс ҳайдовчи ҳисобланадими?

  1. Ҳа
  2. Йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳа

ЙҲҚ 2-боби 8-бандига асосан: Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариши мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса.

Мавзу бўйича видеодарс: 35-дарс «Ўқув ҳайдаш» →

3-савол. Қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат чапга
  2. Фақат тўғрига
  3. Тўғрига ва ўнгга
  4. Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат чапга

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлими 3.1 белгиси, "кириш тақиқланган". Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

4-савол. Велосипеддан фойдаланишда йўловчи ташиш қайси ҳолларда рухсат этилади?

  1. Фақат 7 ёшгача бўлган болаларни махсус ўриндиқда ташиш мумкин
  2. Ҳар қандай йўловчини ташиш мумкин
  3. Фақат катталар учун рухсат этилади
  4. Ҳеч қачон рухсат этилмайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат 7 ёшгача бўлган болаларни махсус ўриндиқда ташиш мумкин

ЙҲҚнинг 28-боб. 168-банд 3-хатбошига асосан:168. Велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
одам ташиш (ишончли оёқ қўйгич билан жиҳозланган велосипеддаги қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган болани ташиш бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →

5-савол. Автомобилда сарғиш рангли милтилловчи чироқ ёқилган ҳолатда ҳаракатланиш учун имтиёз берадими?

  1. Ҳа
  2. Йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўқ

ЙҲҚ 6-боби 28-бандига асосан, ёқилган зарғалдоқ ва (ёки) сариқ рангли маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини фақат хавф ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

6-савол. N2, N3; О3; О4 тоифадаги транспорт воситалари шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги қанчадан кам бўлмаслиги керак?

  1. 1,6 мм
  2. 2 мм
  3. 0,5 мм
  4. 3 мм
  5. 1 мм
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 1 мм

ЙҲҚ 3-иловасининг 5.1-бандига мувофиқ, агар шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, О4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам бўлса; М1, Н1, О1, О2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,6 мм дан, кам бўлса; М2, М3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 2,0 мм дан кам бўлса; мотосикл ва мопедлар (скутерлар, Квадросикллар) учун — 0,8 мм дан кам бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

7-савол. Рўпарадан келаётган автомобил ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?

Рўпарадан келаётган автомобил ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?
  1. Ялт-ялт этувчи чироқ маёқчаси ёқилган автомобилга халақит бермасдан ҳаракатни давом эттириши
  2. Йўл ёқасида тўхташи
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ялт-ялт этувчи чироқ маёқчаси ёқилган автомобилга халақит бермасдан ҳаракатни давом эттириши

ЙҲҚ 6-боби 26-бандига мувофиқ, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл бериш(тўсқинлик қилмаслик)лари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

8-савол. Ушбу ҳолатда қайси транспорт воситаси йўл бериши керак?

Ушбу ҳолатда қайси транспорт воситаси йўл бериши керак?
  1. Юк автомобиль
  2. Енгил автомобиль
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Юк автомобиль

ЙҲҚ 10-боби 75-банди: Агар бирор тўсиқ сабабли қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиш қийин бўлса, тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи йўл бериши керак

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

9-савол. Чорраҳа бу - ...

  1. Йўлнинг релссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
  2. Йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи
  3. Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобил тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар)
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, чорраҳа — йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи. Чорраҳа чегараси унинг марказидан қатнов қисмлари охиридаги қарама-қарши томонларнинг энг узоқ бурилиш жойларини туташтирувчи тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланади.
Ёндош ҳудудлардан чиқиш жойлари чорраҳа ҳисобланмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

10-савол. Пиёдалар қатнов қисмининг четидан қандай юришлари керак?

  1. Йўл ёқасидан ёки қатнов қисмининг четидан транспорт воситаларининг ҳаракати бўйлаб
  2. Йўл ҳаракат қисмининг четидан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига қарши
  3. Ҳар қандай йўналишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўл ҳаракат қисмининг четидан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига қарши

ЙҲҚ 4-боби 15-банди 3-хатбошига мувофиқ, қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

11-савол. Қуйидаги жойда тўхташга рухсат бериладими?

Қуйидаги жойда тўхташга рухсат бериладими?
  1. Рухсат берилади
  2. Тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ орасидаги масофа 3 метрдан кўп бўлса рухсат берилади
  3. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

ЙҲҚнинг 13-боб. 88-банд 1-хатбошига асосан: 88. Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

12-савол. Ушбу вазиятда қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?

Ушбу вазиятда қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
  1. Қизил автомобил ҳайдовчиси
  2. Оқ автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобил ҳайдовчиси

ЙҲҚ 9-боби 60-банди: Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари кесишганда ва ўтиш навбати Қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда, ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

13-савол. Ушбу тик чизиқ нимани билдиради?

Ушбу тик чизиқ нимани билдиради?
  1. Темир йўл кесишмасига яқинлашганлик ҳақида
  2. Йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларида йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради
  3. Хавфли чорраҳага яқинлашганлик ҳақида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларида йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради

ЙҲҚ 2-иловасининг 2-бўлимига асосан, 2.5 тик чизиғи - йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 20-дарс «Тик чизиқлар» →

14-савол. Ёқилғи билан таъминлаш тепкисини кескин тезликни ошириш учун босаётганда, автомобил сирпанишни бошласа, ҳайдовчи қандай ҳаракат қилиши керак?

  1. Тепкини янада кучлироқ босиш
  2. Тепкига таъсир этувчи кучни камайтириш
  3. Тепкига таъсир этувчи кучни ўзгартирмаслик
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тепкига таъсир этувчи кучни камайтириш

Сирпанчиқ йўлда автомобилнинг тойиб кетиши, ҳаракатнинг кескин тезлашувидан етакловчи ғилдиракларнинг жойида туриб айланиши ҳисобига вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолда, сирпаниш(тойиб кетиш)ни йўқ қилиш керак, яъни ёнилғи узатиш тепкисига босиш кучини бўшаштириш керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

15-савол. Автомобилларга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Автомобилларга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Қизил автомобилга - тўғрига, кўк автомобилга - тўғрига ва чапга
  2. Қизил ва кўк автомобилга - тўғрига
  3. Қизил автомобилга - тўғрига, кўк автомобилга - чапга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Қизил автомобилга - тўғрига, кўк автомобилга - чапга

ЙҲҚ 10-боби 67-бандига мувофиқ, бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап тасмани эгаллашга рухсат этилади. Бошқа ҳолларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап тасмасида ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

16-савол. Қатнов қисмининг ўнг бўлаги бўйлаб ҳаракатланишга қайси транспорт воситасига рухсат этилган?

Қатнов қисмининг ўнг бўлаги бўйлаб ҳаракатланишга қайси транспорт воситасига рухсат этилган?
  1. Барча механик транспорт воситаларига
  2. Фақат велосипедларга
  3. Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига
  4. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига ва таксиларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига асосан, 1.23 ётиқ чизиғи – йўлнинг фақат йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган тасмасини билдиради. Йўналишли транспорт воситаси — белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси).

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

17-савол. Куннинг қоронғи вақтида аҳоли пунктларида йўлнинг ёритилган қисмида Сиз қандай ташқи ёритиш чироқларидан фойдаланишингиз керак?

  1. Габарит чироқлардан
  2. Яқинни ёритувчи чироқлардан
  3. Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлардан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Яқинни ёритувчи чироқлардан

Йўл ҳаракати қоидаларининг 135 бандига асосан, қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи фара чироқлари ўрнига яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилиши керак: йўл ёритилган бўлса.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

18-савол. Кўрсатилган белгилардан қайси бири техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди?

Кўрсатилган белгилардан қайси бири техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам…
  1. Фақат C
  2. Фақат A
  3. A ва B
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат A

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлими 5.1 "Автомагистрал" белгисига мувофиқ, йўл ҳаракати қоидаларининг автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради. Автомагистралларда техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

19-савол. «Автомагистрал» белгиси билан белгиланган йўлда пиёдаларнинг ҳаракатланишига рухсат этиладими?

  1. Транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши фақат аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида юришга рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бўйлаб фақат аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида юришга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 18-бобининг 121-бандига мувофиқ, автомагистралларда пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, мопедлар, тракторлар ва ўзи юрар машиналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

20-савол. Қизил автомобилга қайси йўналишларда қайрилиб олишга рухсат берилади?

Қизил автомобилга қайси йўналишларда қайрилиб олишга рухсат берилади?
  1. Иккала йўналишларда ҳам қайрилиб олиш тақиқланган
  2. Биринчи йўналишда
  3. Иккинчи йўналишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Иккала йўналишларда ҳам қайрилиб олиш тақиқланган

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.19 бандига асосан: 3.19. «Қайрилиш тақиқланган».

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

18-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 19-билет →

Қўнғироқ қилиш