10-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
10-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 10-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Ҳайдовчилардан қай бири биринчи бўлиб ҳаракатланиш учун имтиёзга эга?
- Автомобил ҳайдовчиси
- Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16-боби 105 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
2-савол. Қайси белги қарама-қарши ҳаракатланишнинг устунлигини билдиради?
- 4
- 1
- 2
- 3
- 5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 2
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлими 2.6 белгисига асосан, "Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги". Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши (тўсқинлик қилмаслиги) керак.
3-савол. Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?
- Автомобилни фақат сирпаниш эҳтимолининг олдини олади
- Автомобилни фақат ёнга силжиш эҳтимолининг олдини олади
- Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
Бурилиш пайтида, транспорт воситасига марказдан қочма куч таъсир қилади, тезликни ошиши билан бу куч ҳам ошиб, транспорт воситасини йўл эгрилигининг ташқи томонига йўналтиришга мойилдир. Бурилишдан ўтаётганда транспорт воситасининг сирпаниши ёки сурилиб кетиши юқори тезликдан, тормозлашдан ёки ғилдиракларнинг ишқаланиш коэффисиэнтининг камлигидан келиб чиқади. Ғилдиракларнинг сирпаниб тормозлашга қарши тизими тормозланганда ғилдиракларни бирданига тўхтаб, қотиб қолишини олдини олиш учун хизмат қилади, у сирпаниш ёки сурилиб кетиш эҳтимолини камайтириши мумкин, аммо уларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини истисно қилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
4-савол. Куннинг қоронғу вақтида ва булутли об-ҳавода рўпарадан келаётган автомобил тезлиги қандай туюлади?
- Тезликни қабул қилиш ўзгармайди
- Аслидагидан кам тезликда туюлади
- Аслидагидан катта тезликда туюлади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Аслидагидан кам тезликда туюлади
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, куннинг қоронғи вақтида ва булутли об-ҳавода рўпарадан келаётган автомобил тезлиги аслидагидан кам тезликда туюлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
5-савол. Қайси транспорт воситаси ўнгга тўғри бурилмоқда?
- Барча автомобиллар
- Сариқ ва яшил автомобил
- Оқ ва сариқ автомобил
- Қизил ва оқ автомобил
- Оқ автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. Оқ автомобил
ЙҲҚнинг 9-боб. 56-бандига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Агар 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ёхуд 1.18 йўл чизиғи билан бошқа ҳаракатланиш тартиби ўрнатилмаган бўлса, қатнов қисмининг ўртасида у билан бир сатҳда жойлашган бир йўналишдаги трамвай изидан чапга бурилиш ва қайрилиб олишга рухсат этилади. Бироқ, бу трамвай ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
6-савол. Бу йўл белгиси олдинда нима борлигидан огоҳлантиради?
- Кўприк ёки паром кечуви бўлмаган сув тўсиқли йўл қисми борлигидан
- Йўл анҳор ёқасига ёки бирор-бир сув ҳавзасининг қирғоғига чиқиладиган жойи борлигидан
- Сув тўсиқли йўл қисмида очиб қўйиладиган кўприк борлигидан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўл анҳор ёқасига ёки бирор-бир сув ҳавзасининг қирғоғига чиқиладиган жойи борлигидан
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.10 белги "Соҳилга чиқиш" - дарё ёки сув ҳавзаси қирғоғига чиқиш ҳақида огоҳлантиради.
7-савол. Пиёдалар турар жой даҳасида қаерда ҳаракатланишлари мумкин?
- Фақат қатнов қисмидан
- Фақат тротуарда
- Тратуарда, ҳамда қатнов қисмида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тратуарда, ҳамда қатнов қисмида
Йўл ҳаракати қоидаларининг 123 бандига асосан, турар жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 йўл белгилари билан белгиланган ҳудудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишга рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.
8-савол. Пиёдаларга қатнов қисмидан кесиб ўтишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Барча ҳолатда рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади
ЙҲҚнинг 4-боб. 19-банд 1-хатбошига асосан: 19. Тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг қатнов қисми (трамвай бекати)га чиқишлари рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
9-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Автобус ҳайдовчиси
- Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автобус ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
10-савол. Бурилиш вақтида қатнов қисмининг кесишмасидан чиқишда транспорт воситаси қаерда бўлмаслиги керак?
- Агар бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлмаган бўлак бўлганда, чап бўлакда
- Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган фақат юк автомобилларига бир йўналишдан ҳаракатланиши учун иккита бўлак бўлса, чап бўлакда
- Қарама-қарши ҳаракат томонида
- Чап бўлакда, агар ўнг бўлак бўш бўлса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қарама-қарши ҳаракат томонида
ЙҲҚ 9-боби 57-бандига мувофиқ, бурилишни шундай амалга ошириш керакки, бунда қатнов қисмларининг кесишмасидан чиқаётган транспорт воситаси қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатланиш томонига ўтиб кетмаслиги керак.
11-савол. Йўл қуруқ бўлганда ғилдирак айланмай, сирпаниб тормозланиш тормоз йўлига қандай таъсир этади?
- Тормоз йўли қисқаради
- Тормоз йўли ўзгармайди
- Тормоз йўли ортади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тормоз йўли ортади
Тормоз йўлининг камайишига блокировка чегарасида эришилади, чунки блокировка қилинган ғилдираклар айланмай (сирпаниб тўхташ) йўлда сирпанади ва тормоз йўлини узайтиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
12-савол. Чорраҳага кирганингизда тартибга солувчи қўлини юқорига кўтарди, сизга ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилмайди
- Рухсат этилади
- Рухсат этилади, агарда сиз ўнгга буриладиган бўлсангиз
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади
ЙҲҚ 7-боби 41-бандига асосан, тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганида, ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи олдида, бундай чизиқ бўлмаганда эса: чорраҳанинг қатнов қисми билан кесишган жойида, бошқа жойларда тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда, кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
13-савол. Чорраҳани охирги бўлиб ким кесиб ўтади?
- Кўк автомобил
- Яшил автомобил
- Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
14-савол. Тўхташ деб нимага айтилади?
- Транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш)
- Транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш)
ЙҲҚнинг 1-боб. 6-банд 65-хатбошига асосан: тўхташ — транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш).
15-савол. Бундай ҳолатда қайси ҳайдовчи йўл бериши керак?
- Трамвай ҳайдовчиси
- Автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚнинг 22-боб. 131-бандига асосан: 131. Трамвай йўллари чорраҳадан ташқарида қатнов қисмини кесиб ўтадиган жойларда трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга бўлади (деподан чиқиш жойлари бундан мустасно).
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
16-савол. Шатакка олинган автомобилни фалокат ёруғлик ишоралари носоз бўлганда транспорт воситаси қандай белгиланиши керак?
- Габарит чироқларини ёқиш
- Орқа туманга қарши чироқларини ёқиш
- Шатакка олинган транспорт воситаси орқа томонига фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Шатакка олинган транспорт воситаси орқа томонига фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиш
Йўл ҳаракати қоидаларининг 52 бандига асосан, шатакка олинган механик транспорт воситасида авария ёруғлик ишоралари бўлмаса ёки улар ишламаса, унинг орқа қисмига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак.
17-савол. Йўлнинг қандай қисмида ҳаракатланганда кучли ёнлама шамол хавфи ортади?
- Очиқ жойда ҳаракатланганда
- Йўлнинг ёпиқ қисмида ҳаракатланганда
- Йўлнинг ёпиқ қисмидан очик қисмига чиқишда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Йўлнинг ёпиқ қисмидан очик қисмига чиқишда
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, йўлнинг ёпиқ қисмидан очик қисмига чиқишда кучли ёнлама шамол хавфи ортади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
18-савол. Ушбу белги санаб ўтилган юк автомобилларининг қайсиларига ҳаракатни давом эттиришни тақиқламайди?
- Юк кўтариш 3,5 т дан ортиқ бўлган автомобилларга
- Юкхонасига қия оқ чизиқ тортилган юк автомобилларига
- Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган автомобилларга
- Хавфли юк ташиётган автомобилларга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Юкхонасига қия оқ чизиқ тортилган юк автомобилларига
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белги - "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган" белгисида чекланган вазн кўрсатилмаган бўлса, бу белги тўла вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган барча юк автомобилларининг, барча тракторларнинг, ўзи юрар машина ва механизмларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди. Бу белги таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчиларга дахлдор эмас, шунингдек, бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиётган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
19-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Автомобил ҳайдовчиси
- Трамвай ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига мувофиқ, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
20-савол. Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?
- Сариқ
- Ҳеч қайсиси бузмади
- Ҳар иккиси бузган
- Қизил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳар иккиси бузган
ЙҲҚ 13-боби 88-бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно) тўхташ тақиқланади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
10-билетни онлайн ечиш