Транспорт воситаларининг жойлашуви · 15-билет, 17-савол

Сиз реверсив ҳаракатли йўлга бурилдингиз. Бурилишдан кейин сиз қайси бўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқига эгасиз?

Жавоб вариантлари

  1. Аҳоли пунктларидан ташқарида қатнов қисмининг иложи борича ўнг четига яқинроқда
  2. Четки ўнг бўлак бўйлаб. Фақат реверсив светофор ёки бошқа бўлаклар бўйича ҳам ҳаракатланишга рухсат этадиган “бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши” белгисидан ўтгандан сўнг қайта тизилишга рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
  3. Аҳоли пунктларида исталган бўлак бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади

Изоҳ

ЙҲҚ 10-боби 71-бандига асосан: реверсив ҳаракатланишли йўлга бурилишда ҳайдовчи транспорт воситасини шундай бошқариши керакки, қатнов қисмлари кесишмасидан чиқишда четки ўнг қаторни эгаллаши керак. Шу йўналишдаги бошқа тасмалардан ҳам ҳаракатланиш рухсат этилганига (реверсив светофор ёки «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши» белгиси) ишонч ҳосил қилингандан кейингина қайта тизилишга рухсат этилади.

«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш