Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 41-билет, 3-савол
Санаб ўтилган қайси ҳолатларда транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?
Жавоб вариантлари
- Мотоциклнинг бошқарув демпфери носоз
- Барча санаб ўтилган ҳолларда✓ Тўғри жавоб
- М1 тоифасидаги транспорт воситасининг руль бошқармаси люфт йиғиндиси 10 градусдан ортиқ
- Пневматик тормоз юритмасининг манометри ишламайди
Изоҳ
ЙҲҚ 3-иловасига асосан қуйидаги ҳолатларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади: 1-бўлимнинг 1.5-бандига асосан: Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса. ЙҲҚ 3-иловаси 2-бўлимининг 2.1 ва 2.3-бандларига асосан: Бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак: М1 – 10 градус М2, М3, Н1 - 20 градус Н2, Н3 -25 градус. Бошқарув қурилмасининг конструксиясида кўзда тутилган кучайтиргич ёки мотоциклларда тебранишни пасайтирувчи мослама (демпфер) носоз бўлса ёки умуман бўлмаса.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- N2, N3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг бошқарув қурилмасида қандай энг катта умумий люфт йиғиндисига йўл қўйилади?
- Енгил автомобилда туманга қарши фараларнинг нечтасини ўрнатишга рухсат этилади?
- Транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил нақшли шиналарни ўрнатишга рухсат этиладими?
- Тўхтаб туриш тормоз тизими қанчадан кам бўлган қияликда М тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳаракациз ҳолатда ушлаб тура олмаса, бу автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.