Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 12-билет, 17-савол

Енгил автомобилда туманга қарши фараларнинг нечтасини ўрнатишга рухсат этилади?

Жавоб вариантлари

  1. Иккита✓ Тўғри жавоб
  2. Ҳайдовчининг хоҳишига кўра
  3. Тўртта

Изоҳ

ЙҲҚ 3-иловаси 3-бўлимининг 3.1-бандига асосан: Ташқи ёритқичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг конструксияси талабига мос келмаса фойдаланиш тақиқланади. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритқичларини ўрнатишга рухсат этилади.
Эслатма: Мотоцикл, мопедлар битта, бошқа транспорт воситалари эса иккита туманга қарши фаралар билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш