Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 3-билет, 16-савол
Тўхтаб туриш тормоз тизими қанчадан кам бўлган қияликда М тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳаракациз ҳолатда ушлаб тура олмаса, бу автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
Жавоб вариантлари
- 18 %
- 24 %
- 20 %
- 25 %✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси (Тормоз тизимлари) 1.5-бандига мувофиқ:
Тўхтаб туриш тормоз тизими (ручной тормоз) транспорт воситасини қуйидаги қияликларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса, улардан фойдаланиш тақиқланади:
М1, М2 ва М3 тоифали (барча енгил автомобиллар, микроавтобус ва автобуслар) ҳамда Н1, Н2 ва Н3 тоифали (барча юк автомобиллари) транспорт воситаларини тўла вазн билан — 16 фоизли қияликда;
М тоифадаги (йўловчи ташувчи енгил автомобил ва автобуслар) транспорт воситаларини жиҳозланган (юксиз, фақат ҳайдовчи билан) ҳолатда — 25 фоизли қияликда;
Н тоифадаги (юк автомобиллари) транспорт воситаларини жиҳозланган ҳолатда — 31 фоизли қияликда.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Санаб ўтилган шароитларнинг қайси бирларида транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?
- М1 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшининг қолдиқ баландлиги неча мм. дан кам бўлмаслиги керак?
- Транспорт воситаларидан қандай шароитларда фойдаланишга рухсат этилади?
- Мотоциклларнинг шиналари нақшининг қолдиқ чуқурлиги қанчадан кам бўлмаслиги керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.