Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1 · 41-билет, 2-савол

Қандай ҳолларда тўхтаб туриш тақиқланади?

Жавоб вариантлари

  1. Пиёдаларнинг ўтиш жойи олдидан 10 метрдан кўп қолганда
  2. Барча санаб ўтилган ҳолларда
  3. Қатнов қисми кесишмасининг чеккасидан 30 метрдан кўп қолганда
  4. Транспорт воситаларининг ҳаракатланишига имкон қолдирмайдиган киришга ёки чиқишга ва пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда✓ Тўғри жавоб
  5. Пиёдалар ўтиш жойидан кейин 1 метр масофа узоқликда

Изоҳ

ЙҲҚ 13-боб 91-бандига асосан: Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда;
қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишга) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.

«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш