Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 35-билет, 15-савол
Транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил нақшли шиналарни ўрнатишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Тақиқланади✓ Тўғри жавоб
- Олдинги етакчи кўприкли автомобилнинг фақат орқа ўқига рухсат этилади
- Фақат олдинги ўқига рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 3-иловасининг 5.5-бандига мувофиқ, агар транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил ўлчамли ва конструкцияли (диоганал ва радиал, камерали ва камерасиз), ҳар хил нақшли, совуққа чидамли ва чидамсиз, янги ва қайта тикланган, янги ва протектор нақши чуқурлаштирилган шиналар ўрнатилган бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Тўхтаб туриш тормоз тизими қанчадан кам бўлган қияликда М тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳаракациз ҳолатда ушлаб тура олмаса, бу автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
- Санаб ўтилган шароитларнинг қайси бирларида транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?
- М1 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшининг қолдиқ баландлиги неча мм. дан кам бўлмаслиги керак?
- Транспорт воситаларидан қандай шароитларда фойдаланишга рухсат этилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.