Транспорт воситаларининг жойлашуви · 3-билет, 4-савол
Автомобиллар ҳаракатланаётган қатнов қисмида неча ҳаракатланиш тасмаси бор?
Жавоб вариантлари
- Учта тасма
- Битта тасма
- Иккита тасма✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚнинг 10-боб. 64-банд 1-хатбошига асосан: 64. Релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ҳаракат тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситасига қатнов қисмининг ўнг қаторидан чиқишга қачон рухсат этилади? (53-билет, 10-савол)
- Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида қанча масофани сақлашлари керак?
- Ушбу автомобиль қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?
- Ҳаракат тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситасига қатнов қисмининг ўнг қаторидан чиқишга қачон рухсат этилади? (62-билет, 4-савол)
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.



