3-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
3-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 3-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Автомобилнинг қайси йўналишда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Фақат тўғрига
- Барча йўналишларга
- Чапга ва ўнгга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча йўналишларга
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.4 белги - "Енгил автомобиллар ҳаракатланади" белгиси енгил автомобилларни, автобусларни, мотосиклларни ва тўла вазни 3,5 тоннадан кам бўлган юк автомобилларининг ҳаракатланишига рухсат этади. 1-илованинг 7-бўлимидаги 7.3.3 қўшимча ахборот белгиси "Таъсир йўналишлари" чорраҳа олдида ўрнатилган буюрувчи белги билан қўлланилиб, унинг таъсир йўналишини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
2-савол. Қувиб ўтиш қайси ҳолларда тақиқланади?
- Темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 м дан кам масофа қолганда
- Темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 м дан кўп масофа қолганда
- Темир йўл кесишмаларида ва аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида улардан 100 м кўп масофа қолганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 м дан кам масофа қолганда
ЙҲҚ 12-боби 86-банд 4-хатбошисига асосан, темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда қувиб ўтиш тақиқланади.
3-савол. Қуруқ йўлда дарҳол тўхташ учун нима қилиш лозим?
- Улагични ажратиш, шундан кейин дарҳол тормоз педалини босиш
- Тормоз педалини улагични ажратмасдан босиш
- Узатмани алмаштириш ва тормоз педалини кескин босиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тормоз педалини улагични ажратмасдан босиш
Кескин тормоз бериш - бу бирдан пайдо бўлган ёки кеч кўриб қолинган тўсиққа келиб урилишининг олдини олиш учун катта интенсивлик (жадаллик) билан тормоз бериш тушунилади. Шу боис, масалан ёш боланинг йўлда бирдан пайдо бўлиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда ҳайдовчи кескин тормоз бериш вақтида ўзини қандай тута олишини билиши лозим. Бунда қуйидаги усуллар мавжуд: рул чамбарагини икки қўлингиз билан маҳкам ушланг, автомобил ғилдиракларини блокировка қилманг, чунки ғилдиракларнинг узунасига сирпаниши тормоз йўлини қисқартирмайди; ҳаракатда тўхтаб туриш тормозини қўлламанг, чунки бу ҳол орқа ғилдиракларнинг сирпанишини кучайтириши мумкин. Тормоз тепкисини қаттиқ (шиддат билан эмас) ва равон, шинанинг йўлга нисбатан илашишига қараб, кучайтириш босиш лозим. Кескин тормоз бериш вақтида ҳам автомобил устидан назоратни йўқотманг.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
4-савол. Автомобиллар ҳаракатланаётган қатнов қисмида неча ҳаракатланиш тасмаси бор?
- Учта тасма
- Битта тасма
- Иккита тасма
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Иккита тасма
ЙҲҚнинг 10-боб. 64-банд 1-хатбошига асосан: 64. Релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
5-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Трамвай ва яшил автомобил, сариқ автомобил
- Яшил, сариқ автомобиллар, трамвай
- Трамвай, сариқ, яшил автомобиллар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Трамвай ва яшил автомобил, сариқ автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бундай чорраҳаларда, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 14-дарс «Чорраҳа: асосий йўл тўғри» →
6-савол. Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги нима деб аталади?
- Йўл ёқаси
- Ёндош ҳудуд
- Қатнов қисми
- Ҳаракатланиш тасмаси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ҳаракатланиш тасмаси
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ҳаракатланиш тасмаси — автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама тасмаси.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
7-савол. Қайси йўналишларда ҳаракат қилиш мумкин?
- Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади
- Барча йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади
- Чапга
- Тўғрига ва чапга
- Чапга ва орқага қайтиш (қайрилиб олиш)
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Чапга
ЙҲҚнинг 7-боб. 32-банд 1 ва 2-хатбошига асосан: 32. Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.
Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.
8-савол. Қўл жароҳатланганда кийим қандай тартибда кийдирилади?
- Кийим иккала қўлга баробар кийдирилади
- Кийим аввал жароҳатланган қўлга, сўнгра соғ қўлга кийдирилади
- Кийим аввал соғ қўлга, сўнгра жароҳатланган қўлга кийдирилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кийим аввал жароҳатланган қўлга, сўнгра соғ қўлга кийдирилади
Шикастланган қўл ёки оёқни мажбурий ҳаракатга солмасдан кийим кийдириш имконини яратиш учун аввал кийим шикастланган, сўнгра шикастланмаган қўл ёки оёққа эҳтиётлик билан кийдирилади.
9-савол. Ушбу йўл белгиси таъсир оралиғида Сизга одам тушириш (чиқариш) ёки юк ортиш (тушириш) рухсат этиладими?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳа
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.28 "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисига мувофиқ, транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. Тўхташ тақиқланмаган. Тўхтаб туриш — транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш.
10-савол. Агар пиёдалар ўтиш жойида тирбандлик вужудга келиб, ҳайдовчини пиёдалар ўтиш жойида тўхташга мажбур қилса, ҳайдовчи мажбур:
- Пиёдалар ўтиш жойи олдидан 5 м. берида тўхташга
- Тўхташга ва пиёдалар ўтиш жойига ўтмасликка, чунки бу пиёдаларнинг ҳаракати учун тўсқинлик қилади
- Пиёдалар ўтиш жойи олдидан 15 м. берида тўхташга
- Олдинда турган транспорт воситасидан зарур масофа сақланган ҳолда пиёдалар ўтиш жойида тўхташга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўхташга ва пиёдалар ўтиш жойига ўтмасликка, чунки бу пиёдаларнинг ҳаракати учун тўсқинлик қилади
ЙҲҚ 17-боби 112-бандига асосан, пиёдалар ўтиш жойларидан кейин пайдо бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида тўхташга мажбур бўладиган бўлса, пиёдалар ўтиш жойига кириш тақиқланади.
11-савол. Ёнлама оралиқ масофани танлашда тезликнинг даҳли борми?
- Тезлик ошганда ёнлама оралиқ масофани ошириш керак
- Ёнлама оралиқ масофани танлашни тезликка алоқаси йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тезлик ошганда ёнлама оралиқ масофани ошириш керак
Ҳаракатланиш тезлиги ортиши билан автомобилнинг танланган ҳаракат траекториясидан ён томонга четлаши ҳам ортиб боради. Бу ғилдиракларнинг ён эластиклиги, қопламанинг нотекислиги, шамолнинг қаршилиги ва рул бошқармасидаги люфт ҳисобига вужудга келади. Шунинг учун, ҳайдовчилар тезликни оширган сайин ён оралиқ масофани ҳам оширишлари керак.
12-савол. Ҳаракатланишда устунликка эга:
- Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага чиққан автобус ҳайдовчиси
- Асосий йўл бўйича чорраҳага чиқаётган автобуснинг ҳайдовчиси
- Чорраҳада қайрилишни тугаллаётган енгил автомобилнинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Чорраҳада қайрилишни тугаллаётган енгил автомобилнинг ҳайдовчиси
ЙҲҚ 15-боби 102 - ва 103 - бандларига асосан, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи ундан чиқишда светофор ишораларидан қатъи назар, мўлжалланган йўналишда ҳаракатланишни давом эттириши керак. Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →
13-савол. Сиз чорраҳадан тўғрига ўтмоқчисиз. Ушбу вазиятда Сизнинг ҳаракатингиз?
- Қизил автомобиль йўл бераётганига ишонч ҳосил қилиб чорраҳадан биринчи ўтиш
- Чорраҳага биринчи кирган қизил автомобилга йўл бериш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобиль йўл бераётганига ишонч ҳосил қилиб чорраҳадан биринчи ўтиш
Йўл ҳаракати қоидаларининг 107 бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
14-савол. Мопед ҳайдовчиларига рухсат берилади:
- Барча санаб ўтилган ҳолатларга
- Фақат йўлнинг четки ўнг бўлагида ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишига
- Фақат йўл ёқасидан ҳаракатланишига, агар пиёдаларга халақит бермаса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳолатларга
Йўл ҳаракати қоидаларининг 166 бандига асосан, велосипедлар, мопедлар, аравалар, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларнинг йўлнинг четки ўнг бўлагида имкони борича ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишига йўл қўйилади. Агар пиёдаларга халақит бермаса, йўл ёқасидан ҳаракатланишга ҳам рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
15-савол. Чорраҳани транспорт воситалари қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Ҳамма бир вақтда
- Кўк айни вақтда яшил билан, қизил
- Қизил, яшил билан кўк
- Кўк, қизил, яшил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳамма бир вақтда
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
16-савол. Тўхтаб туриш тормоз тизими қанчадан кам бўлган қияликда М тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳаракациз ҳолатда ушлаб тура олмаса, бу автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
- 18 %
- 24 %
- 20 %
- 25 %
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 25 %
Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси (Тормоз тизимлари) 1.5-бандига мувофиқ:
Тўхтаб туриш тормоз тизими (ручной тормоз) транспорт воситасини қуйидаги қияликларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса, улардан фойдаланиш тақиқланади:
М1, М2 ва М3 тоифали (барча енгил автомобиллар, микроавтобус ва автобуслар) ҳамда Н1, Н2 ва Н3 тоифали (барча юк автомобиллари) транспорт воситаларини тўла вазн билан — 16 фоизли қияликда;
М тоифадаги (йўловчи ташувчи енгил автомобил ва автобуслар) транспорт воситаларини жиҳозланган (юксиз, фақат ҳайдовчи билан) ҳолатда — 25 фоизли қияликда;
Н тоифадаги (юк автомобиллари) транспорт воситаларини жиҳозланган ҳолатда — 31 фоизли қияликда.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
17-савол. Қизил автомобил кимга йўл бериши керак?
- Юк машинасига
- Тракторга
- Ҳеч кимга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳеч кимга
ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 1-ИЛОВА 2.3.1 бандига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
2.3.1. «Иккинчи даражали йўл билан кесишув».
18-савол. Қоидалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишни давом эттиришни қандай ҳолларда тақиқлайди?
- Кузов (кабина) қисмлари ва бўёғига ташқи томондан анчагина шикаст етган бўлса
- Улагич мосламаси носоз бўлса (автопоезд таркибида)
- Кузов (кабина) қисмлари ва бўёғига ташқи томондан анчагина шикаст етган бўлса ҳамда рессораларнинг ўзак қатлами ёки марказий болти шикастланган ҳолларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Улагич мосламаси носоз бўлса (автопоезд таркибида)
ЙҲҚ 2-боб 12-банди 3-хатбошига мувофиқ, ҳайдовчига улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
19-савол. Бу ётиқ чизиқ қуйидаги вазифани бажаради:
- Пиёдалар ўтиш жойини билдиради, чизиқ йўналтиргичлари пиёдалар ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади
- Велосипед йўлкасини билдиради, чизиқ йўналтиргичлари бўлаклар бўйича ҳаракат йўналишини кўрсатади
- Махсус пиёдалар йўлкасини билдиради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Пиёдалар ўтиш жойини билдиради, чизиқ йўналтиргичлари пиёдалар ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади
ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимининг ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошиларига асосан: 1.14.2 (зебра) – тартибга солинмаган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди, 1.14.2 ётиқ чизиқнинг йўналтиргичлари пиёдаларнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади.
20-савол. Чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида ким йўл бериши керак?
- Транспорт воситалари ҳайдовчилари
- Велосипед йўлкасидан ҳаракатланаётган велосипед ва мопед ҳайдовчилари
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Велосипед йўлкасидан ҳаракатланаётган велосипед ва мопед ҳайдовчилари
Йўл ҳаракати қоидаларининг 169 бандига асосан, чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида велосипед ва мопед ҳайдовчилари йўлда ҳаракатланаётган бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
3-билетни онлайн ечиш