Ётиқ чизиқлар 1 · 55-билет, 13-савол
Ҳайдовчига белгиланган траектория бўйича ҳаракатланиб, манёврлар бажаришга рухсат берилганми?
Жавоб вариантлари
- «Б» бўйича рухсат этилган
- Иккови бўйича ҳам рухсат этилган✓ Тўғри жавоб
- «А» бўйича рухсат этилган
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.5, 1.6 ётиқ чизиқларига асосан, 1.5 – икки ёки уч тасмали йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ тасмали йўлларда тасмаларнинг чегараларини ва бир йўналишдаги ҳаракатланиш бўлаги билан велосипед бўлаги чегарасини билдиради. 1.6 (яқинлашиш чизиғи – ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради. 1.5 ва 1.6 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ҳайдовчига транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари чегарасини билдирадиган узлуксиз чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?
- Қарама-қарши йўналишдаги транспортлар оқими иккита сидирға чизиқлар билан ажратилган йўл нечта ҳаракатланиш учун тасмага эга?
- Ётиқ чизиқнинг узлуксиз сариқ чизиғи нимани билдиради?
- «Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўсиқнинг усти бўйлаб узлуксиз сариқ чизиқ чизилган жойда йўловчиларни туширишга рухсат бериладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.