40-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
40-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 40-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Ушбу йўл белгиси нимани билдиради?
- Хавфли юк ташиётган транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлайди
- Портловчи ва тез алангаланадиган юк ташиётган транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлайди
- Оғир юк ташиётган транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Хавфли юк ташиётган транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлайди
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.32 «Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган» белгисига мувофиқ, хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
2-савол. Автомагистралда тўхташга рухсат берилган
- 5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларида
- Қатнов қисмидан четда барча жойда
- Фақат қатнов қисмини четини билдирувчи чизиқдан четда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларида
Йўл ҳаракати қоидаларининг 121 бандига асосан, автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади: 5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ.
3-савол. Қайси белги «Меҳмонхона»ни билдиради?
- 3
- 1
- 4
- 5
- 2
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 3
ЙҲҚ 1-иловасининг 6-бўлими 6.9 "Меҳмонхона ёки мотел" белгисига мувофиқ, йўл ҳаракат қатнашчиларига меҳмонхона ёки мотел ҳақида маълумот бериш учун қўлланилади.
4-савол. Қайси йўналишда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Тўғрига ва орқа бурилиш йўналишида
- Чапга ва ўнгга
- Ҳамма йўналишларда
- Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Чапга ва ўнгга
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимидаги 7.3.3 “Таъсир йўналишлари” қўшимча ахборот белгиси, чорраҳа олдида ўрнатилган 3.2. “Ҳаракатланиш тақиқланган” белгисининг таъсир йўналишларини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
5-савол. Белги остидаги қўшимча ахборот белгиси нимани билдиради?
- Биринчи бурилишдан иккинчи бурилишнинг бошланишигача бўлган масофани
- Белгидан биринчи бурилишнинг бошланишигача бўлган масофани
- Йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қатнов қисми узунлигини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қатнов қисми узунлигини
ЙҲҚ 1 – иловаси 7 – бўлимининг бешинчи хатбошисига асосан: 7.2.1 “Таъсир оралиғи". Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот – кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
6-савол. Ушбу вазиятда қайрилиб олишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Рухсат этилмайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилмайди
ЙҲҚ 15-боби 102-бандига мувофиқ, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи ундан чиқишда светофор ишораларидан қатъи назар, мўлжалланган йўналишда ҳаракатланишни давом эттириши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланиш йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишораларига амал қилиши шарт.
7-савол. Кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғини ёқиш огоҳлантириш ишораси бўладими?
- Бўлади
- Бўлмайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Бўлади
ЙҲҚ 8-боби 44-бандига мувофиқ, кундуз куни яқинни ёритувчи фара чироғининг ёқилиши огоҳлантирувчи ишоралар ҳисобланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
8-савол. Куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда йўлда қолдирилган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилмалар ва ҳоказолар белгиланиши керак:
- Барча санаб ўтилган ҳоллар бажарилиши керак
- Қизил ёки сариқ ёриткич чироқлари билан
- Йўналтирувчи ва теварагини ўровчи мосламалар билан
- Тегишли йўл белгилари билан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳоллар бажарилиши керак
ЙҲҚ 29-боби 182-бандига асосан: Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бошқа шахслар ишлар олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбур. Бундай жойлар, шунингдек йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса, қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан белгиланиши керак. Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган бўлиши керак.
9-савол. Ким ўқув ташкилотларида автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш ҳуқуқига эга?
- Бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлган ҳайдашни ўргатувчи инструктор
- 3 йиллик ишлаган даври бўлган ҳайдовчи
- 5 йил ҳайдовчилик ишлаган даврига эга бўлган 1 - ва 2 - тоифа ҳайдовчилар
- Тажрибали ҳайдовчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлган ҳайдашни ўргатувчи инструктор
ЙҲҚ 25-боби 148-бандига асосан: Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга, шунингдек тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши керак.
10-савол. Суратдаги тасвирланган ҳолатда ҳайдовчи нима қилиши лозим?
- Тезликни зарур бўлганда дарҳол тўхташ имконини берадиган даражагача пасайтириб ҳаракатни давом эттириш
- Бекатда (йўл ўртасида) турган бир хил йўналишдаги трамвайга бораётган ёки ундан келаётган пиёдаларга йўл бериш
- Тўхташ ва трамвай эшиклари ёпилгандан кейин ҳаракатланишни бошлаш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Бекатда (йўл ўртасида) турган бир хил йўналишдаги трамвайга бораётган ёки ундан келаётган пиёдаларга йўл бериш
ЙҲҚ 17-боби 114-бандига асосан, агар йўловчиларни тушириш ёки чиқариш қатнов қисмида ёки унда жойлашган майдончада амалга оширилаётган бўлса, ҳайдовчи бекатда тўхтаган йўналишли транспорт воситаси эшиклари томон бораётган ёки ундан келаётган пиёда(лар)га йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
11-савол. Қайси қўшимча ахборот белгилари бирга қўлланилганда белгиларнинг таъсир оралиғини кўрсатади?
- Фақат «А»
- Фақат «Б»
- «Б» ва «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. «Б» ва «В»
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.2.1 белгига асосан, «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.2.2 белгига асосан, «Таъсир оралиғи».
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
12-савол. Биринчи бўлиб чорраҳани кесиб ўтади:
- Яшил автомобил
- Қизил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўк автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
13-савол. Кўрсатилган ҳолатда ўзиб ўтишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
- Агар ўзиб ўтилаётган транспорт воситасининг тезлиги 40 км/соатдан кам бўлса, рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади
ЙҲҚ 12-боби 86-банди 5-хатбошига асосан, қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади - темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам қолганда.
14-савол. Ушбу автомобилга кўрсатилган йўналишлардан қайси бирига ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Фақат қайрилиб олишга
- Иккала йўналишга ҳам ҳаракатланишга рухсат этилади
- Иккала йўналишга ҳам ҳаракатланиш тақиқланади
- Фақат чапга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Иккала йўналишга ҳам ҳаракатланишга рухсат этилади
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.18.2 банди ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 47-хатбошига асосан: 3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади». 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
15-савол. Автомобилнинг қайси ғилдираклари «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил бўлади?
- Олдинги ғилдираклар
- Орқа ғилдираклар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Орқа ғилдираклар
Инерсия кучи таъсири остида тормозлаш вақтида ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши рўй беради. Олд ўққа нисбатан оғирлик кўпаяди, орқа ўққа нисбатан камаяди. Тормозлаш суръати қанчалик баланд бўлса, ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши сезиларлироқ бўлади. Орқа ўқдан оғирлик камайиши билан ғилдиракни йўлга босувчи куч камаяди, шу сабабли ғилдиракнинг сирғаниши ( айланмасдан силжиши ) ва автомобилнинг сурулиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Олд ўқда оғирлик кўпайиши ғилдиракни йўлга босиш кучини кўпайтиради, шу сабабли, сирғалиш эҳтимоли камаяди.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
16-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидасини бузди?
- Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси
- Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси
- Ҳар икки ҳайдовчи бузди
- Ҳар икки ҳайдовчи ҳам бузмади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳар икки ҳайдовчи бузди
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.28 белгига асосан, «Тўхтаб туриш тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
17-савол. Механик транспорт воситаси шатакка олинганда эгилувчан улагич қандай белгиланиши керак?
- Транспорт воситаси орқасига мустаҳкамланган фалокат тўхташ белгиси билан белгиланиши керак
- Қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали, байроқчалар ёки тахтачалар билан
- Транспорт воситаси олди томони оқ рангли, орқаси қизил рангли фонарлар билан белгиланиши керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали, байроқчалар ёки тахтачалар билан
ЙҲҚ 24-боби 144-бандига асосан: Эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4-6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич билан шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак. ЙҲҚнинг 177-бандида кўрсатилганидек, оқ ва қизил рангдаги чизиқли байроқча ёки тахтакач билан белгиланади.
18-савол. Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига нима тақиқланади?
- 40 км/соатдан ортиқ тезлик билан ҳаракат қилиш
- Ўз транспорт воситасининг ҳаракат тезлигини камайтириш билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш
- Ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа ҳатти-ҳаракатлар йўли билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа ҳатти-ҳаракатлар йўли билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш
ЙҲҚ 12-бобининг 71-бандига асосан, қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
19-савол. Асосий йўл:
- Фақат юқори чапдаги расмда
- Барча расмларда
- Фақат юқори ўнгдаги расмда
- Юқоридаги иккала расмда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Юқоридаги иккала расмда
ЙҲҚ 1-илова 1-боб. Умумий қоидалар: асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмнинг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
20-савол. Қайси расмда ҳаракатланишнинг тўғри йўналиши кўрсатилган?
- Иккаласида
- Биринчида
- Иккинчида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Иккинчида
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.2.2 "Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш" белгиси қўйилган жойда тўсиқни фақат кўрсаткич кўрсатган томондан айланиб ўтиш рухсат етилади. ЙҲҚ 2-иловасининг 1-ётиқ чизиқлар бўлимида йўл белгиларининг, шу жумладан, вақтинча йўл белгиларининг ва ётиқ йўл чизиқларининг маънолари бир-бирига зид келган ҳолларда ёки йўл чизиқларини етарлича фарқлаб бўлмаса, ҳайдовчилар йўл белгиларига амал қилишлари кераклиги кўрсатилган.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
40-билетни онлайн ечиш