31-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

31-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 31-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Мажбурий тўхтаган ҳайдовчи қандай чоралар кўриши керак?

  1. Фалокат ёруғлик ишоралари ёқиши, агар у йўқ ёки носоз бўлса, фалокат сабабли тўхташ белгиси аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метрдан, улардан ташқарида эса 30 метрдан кам бўлмаслиги масофасида ўрнатиши керак
  2. Яқинни ёритувчи фаралар ёки туманга қарши фараларни ёқиши керак
  3. Юргизгич капотини кўтариб қўйиши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фалокат ёруғлик ишоралари ёқиши, агар у йўқ ёки носоз бўлса, фалокат сабабли тўхташ белгиси аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метрдан, улардан ташқарида эса 30 метрдан кам бўлмаслиги масофасида ўрнатиши керак

ЙҲҚ 8-боби 50 - ва 51 - бандларига мувофиқ, тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхталганда авария ёруғлик ишораси ёқилиши керак, агар у ишламаса авария тўхташ белгисини (милтилловчи қизил чироқ) дарҳол ўрнатиш керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

2-савол. Қуйидаги йўл белгиларидан қайсилари қўшимча ахборот белгилари ҳисобланади?

Қуйидаги йўл белгиларидан қайсилари қўшимча ахборот белгилари ҳисобланади?
  1. 1 ва 2 белгилар
  2. 2 ва 3 белгилар
  3. Барча белгилар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 2 ва 3 белгилар

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 7.2.1 ва 7.5.4 бандларига асосан: 7.2.1. «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
7.5.4. «Амал қилиш вақти». Белгига куннинг қайси вақтида амал қилишни кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

3-савол. Хизмат вазифасини бажараётганда шлагбаумни ўзбошимчалик билан очишга ёки уни айланиб ўтишга рухсат этиладими?

  1. Тақиқланади
  2. Агар яқинлашиб келаётган поезд йўқ бўлса, ҳайдовчининг ихтиёрига қараб рухсат этилади
  3. Рухсат этилади
  4. Темир йўл кесишмаси навбатчиси бўлмаган ҳолдагина рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 18-боби 118-банди 7-хатбошига асосан, шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

4-савол. Ҳаракатланиш мумкин бўлган йўналиш қайси расмда кўрсатилган?

Ҳаракатланиш мумкин бўлган йўналиш қайси расмда кўрсатилган?
  1. Чапдаги расмда
  2. Ўнгдаги расмда
  3. Ўртадаги ва ўнгдаги расмда
  4. Пастдаги расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ўнгдаги расмда

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.19 "Қайрилиш тақиқланган" белгисида фақат қайрилиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

5-савол. Бу ерда қувиб ўтишга рухсат бериладими?

Бу ерда қувиб ўтишга рухсат бериладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 12-боби 86-банди 6-хатбошига асосан, тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қувиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

6-савол. Қайси транспорт воситаларига бу белги ўрнатилган йўл бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилган?

Қайси транспорт воситаларига бу белги ўрнатилган йўл бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилган?
  1. Автомобилларга, автобусларга ва мотоциклларга
  2. Юқори тезлиги 40 км/соат дан кам бўлмаган транспорт воситаларига
  3. Барча транспорт воситаларига
  4. Механик транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Автомобилларга, автобусларга ва мотоциклларга

ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг тўртинчи хатбошисига асосан: 5.3. “Автомобиллар учун мўлжалланган йўл”. Фақат автомобиллар, автобус ҳамда мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

7-савол. Чорраҳадаги узуқ-узуқ чизиқлар нимани билдиради?

Чорраҳадаги узуқ-узуқ чизиқлар нимани билдиради?
  1. Мажбурий ҳаракатни
  2. Чорраҳада ҳаракатланиш бўлагининг чегарасини
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Чорраҳада ҳаракатланиш бўлагининг чегарасини

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига асосан, 1.7 ётиқ чизиғи – (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ-узуқ чизиқ) – чорраҳадаги ҳаракатланиш тасмаларини билдиради. 1.7 чизиғини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

8-савол. Турар жой даҳаларида энг катта тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади:

  1. 30 км/соат
  2. 20 км/соат
  3. 5 км/соат
  4. 40 км/соат
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 20 км/соат

ЙҲҚ 11 – боб 78 – бандига асосан: Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

9-савол. Ушбу белги нимани билдиради?

Ушбу белги нимани билдиради?
  1. Тик нишаблик
  2. Тик баландлик
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тик баландлик

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 1.14 бандига асосан: 1.14. «Тик баландлик».

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

10-савол. Кўк автомобил қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?

Кўк автомобил қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат тўғрига
  2. Тўғрига ва чапга
  3. Тўғрига ва қайрилишга
  4. Барча йўналишларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат тўғрига

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 4.1.1 банди ва 4.Буюрувчи белгиларнинг 10-хатбошига асосан: 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига". 4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

11-савол. Кўрсатилган қайси белгилар фақат шу ўрнатилган бўлакка ўз таъсирини қилади?

Кўрсатилган қайси белгилар фақат шу ўрнатилган бўлакка ўз таъсирини қилади?
  1. «Б» ва «В»
  2. Фақат «Б»
  3. Фақат «А»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат «А»

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.14 белгига асосан, «Ҳаракатланиш тасмаси». Белги ёки светофор таъсиридаги ҳаракатланиш тасмасини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

12-савол. Тротуар ва пиёдалар йўлкаси бўлмаганда болалар гуруҳини йўлда қандай тартибда олиб юриш мумкин?

  1. Йўл ёқасидан фақат кундузи ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади
  2. Қатнов қисми четидан катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Йўл ёқасидан фақат кундузи ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади

Йўл ҳаракати қоидаларининг 16 банди 3 хатбошига асосан, болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат сутканинг ёруғ вақтида ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

13-савол. Қайси транспорт воситаси қоидани бузмоқда?

Қайси транспорт воситаси қоидани бузмоқда?
  1. Ҳар иккаласи бузди
  2. Ҳар иккаласи бузмади
  3. Оқ бузди
  4. Яшил бузди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар иккаласи бузди

ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.11 банди ва 49-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.11.1 бандига асосан: 1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади;
1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
5.11.1. «Қайрилиб олиш жойи». Чапга бурилиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

14-савол. Агар ҳайдовчи транспорт воситасининг эшигини очишга ва ундан чиқишга қарор қилса, унга нима тақиқланади?

  1. Турган транспорт воситасининг эшигини очиш тақиқланади; агар бу хавф туғдирса ва ҳаракатланишнинг бошқа иштирокчиларига халақит берса
  2. Ҳаракатланиш серқатнов бўлган йўлларда ҳайдовчи эшигини очиш тақиқланади. Ўз жойидан йўловчи эшиги орқали чиқади
  3. Ҳаракатланиш серқатнов бўлган йўлларда турган транспорт воситасининг эшигини очиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Турган транспорт воситасининг эшигини очиш тақиқланади; агар бу хавф туғдирса ва ҳаракатланишнинг бошқа иштирокчиларига халақит берса

ЙҲҚ 13-боби 94-бандига мувофиқ, агар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит берадиган бўлса ёки хавф туғдирса, транспорт воситасининг эшикларини очиш тақиқланади (ҳайдовчилар ва йўловчилар учун ҳам).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

15-савол. Аҳоли пунктларида автобус ёки троллейбус ҳайдовчиси ҳаракатни бекатдан бошлайди. У:

  1. Уни айланиб ўтаётган транспорт воситасига йўл бериши керак
  2. Имтиёзидан фойдаланиб, белгиланган йўналишда ҳаракатни бошлаши керак
  3. Унга йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилгач ҳаракатни бошлаши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Унга йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилгач ҳаракатни бошлаши керак

ЙҲҚ 22-боби 133-бандига асосан: Ҳайдовчилар аҳоли яшаш жойларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Ўз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

16-савол. Ялтировчи кўк маёқча ва унга қўшимча махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситаси сизга яқинлашиб келмоқда. Сиз шундай транспорт воситасига қарши ҳаракатланаётган бўлсангиз; нима қилишингиз лозим?

  1. Маёқча ишораси ёқилган транспорт воситасига халақит бермасдан йўл четидан ҳаракатланиш
  2. Йўл ёқасида ёки қатнов қисмининг четида тўхташ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Маёқча ишораси ёқилган транспорт воситасига халақит бермасдан йўл четидан ҳаракатланиш

ЙҲҚ 6 – боби 26 – бандига асосан: Ҳайдовчилар кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи чироқлари ёқилган транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишлари учун йўл беришлари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

17-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?
  1. Автобус ҳайдовчиси
  2. Юк автомобили ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юк автомобили ҳайдовчиси

ЙҲҚ 1-иловаси 2-бўлими 2.6 белгиси, "Рўпара ҳаракатнинг устунлиги" қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига киришга тақиқлайди. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак. 2.7 белгиси эса, "Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз". Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

18-савол. Қандай ҳолатларда ташилаётган юк ишора тахтачалари ёки байроқчалар билан, куннинг қоронғи вақтида, етарли кўринмайдиган шароитларда эса ёруғлик қайтаргич ёки чироқлар билан белгиланади?

  1. Юк транспорт воситасининг ўлчамидан орқада 0,8 м чиқиб қолганда
  2. Юк транспорт воситасининг ўлчамидан олдинда ёки орқада 1 м дан кўп чиқиб қолганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юк транспорт воситасининг ўлчамидан олдинда ёки орқада 1 м дан кўп чиқиб қолганда

ЙҲҚ 27-боби 163-бандига асосан: Транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк “Катта ўлчамли юк” таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

19-савол. Қандай ҳолларда қувиб ўтиш тақиқланади?

  1. Тартибга солинмаган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда
  2. Тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларда
  3. Тартибга солинган чорраҳаларда
  4. Санаб ўтилган барча ҳолларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Санаб ўтилган барча ҳолларда

ЙҲҚ 12-боби 86-бандига асосан, қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади - тартибга солинган чорраҳаларда, тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда, кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида, пиёдалар ўтиш жойларида, темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда, қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини, тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида, 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

20-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш устунлигига эга?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш устунлигига эга?
  1. Йўл хизмати машинасининг ҳайдовчиси
  2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 6-боби 28-бандига асосан, ёқилган зарғалдоқ ва (ёки) сариқ рангли маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини фақат хавф ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

31-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 32-билет →

Қўнғироқ қилиш