30-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

30-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 30-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қайси белги «Велосипед йўлкаси билан кесишув»ни билдиради?

Қайси белги «Велосипед йўлкаси билан кесишув»ни билдиради?
  1. 3
  2. 2
  3. 5
  4. 4
  5. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 2

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.22 белги "Велосипед йўлкаси билан кесишув"ни билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

2-савол. Автомобилларга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?

Автомобилларга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?
  1. Қизилга рухсат берилади, кўкка ўнгга тақиқланган
  2. Ҳар иккисига ҳам кўрсатилган йўналишларда рухсат берилади
  3. Қизилга чапга, кўкка тақиқлайди
  4. Кўкка тўғрига, қизилга чапга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳар иккисига ҳам кўрсатилган йўналишларда рухсат берилади

ЙҲҚнинг 7-боб. 38-бандига асосан: 38. Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
Ўнг қўли олдинга узатилганда:
чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

3-савол. Ушбу қўшимча аҳборот йўл белгиси билдиради:

Ушбу қўшимча аҳборот йўл белгиси билдиради:
  1. Енгил автомобилларнинг тўхтаб туриш жойини
  2. Барча турдаги транспорт воситаларининг тўхтаб туриш учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини
  3. Механик транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча турдаги транспорт воситаларининг тўхтаб туриш учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.6.1 белгига асосан, “Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули”. 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

4-савол. Ушбу транспорт воситасига чорраҳа орқали қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?

Ушбу транспорт воситасига чорраҳа орқали қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат ўнгга
  2. Фақат тўғрига ва ўнгга
  3. Фақат чапга ва қайрилиб олишга
  4. Фақат тўғрига
  5. Барча йўналишларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. Барча йўналишларга

ЙҲҚ 1 илова: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

5-савол. Қўл билан бериладиган огоҳлантирувчи ишора қоидаларга мувофиқ қачон тугалланиши мумкин?

  1. Манёврни бевосита бажаришдан олдин
  2. Манёвр тугагандан сўнг зудлик билан
  3. Манёвр бажараётган вақтда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Манёврни бевосита бажаришдан олдин

ЙҲҚ 8-боби 46- бандига мувофиқ, қўл билан берилаётган ишорани манёврни бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин. Ишоралар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

6-савол. Бош мия жароҳатланганда, мия чайқалганда ёки бўйин қисми жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш:

  1. Жароҳатланган одамни ёнбошлатиб ётқизиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади
  2. Жароҳатланган одамни тинчлантириш, жароҳатланган жой соҳасини совуқ сув муз қўйиш йўллари билан совутиш оғриқни сусайтириш ва қон кетишини камайтириш
  3. Жароҳатланган одамни қаттиқ ва текис замбилга солиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Жароҳатланган одамни қаттиқ ва текис замбилга солиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади

Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, бош мия жароҳатланганда, мия чайқалганда ёки бўйин қисми жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш қуйидаги тартибда олиб борилади: жароҳатланган одамни қаттиқ ва текис замбилга солиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

7-савол. Қайси транспорт воситаларига кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?

Қайси транспорт воситаларига кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Трамвай ва автомобил ҳайдовчисига
  2. Автомобил ҳайдовчисига
  3. Автомобил ва мотоцикл ҳайдовчисига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Трамвай ва автомобил ҳайдовчисига

ЙҲҚ 7-боби 32-бандига асосан, йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

8-савол. Ушбу автомобиль қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?

Ушбу автомобиль қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?
  1. Биринчи, учинчи ва тўртинчи йўналишларда
  2. Фақат биринчи
  3. Биринчи, иккинчи ва учинчи йўналишларда
  4. Барча йўналишларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Биринчи, учинчи ва тўртинчи йўналишларда

ЙҲҚнинг 10-боб. 68-бандига асосан: 68. Тезлигини соатига 40 километрдан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезлигини бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари айланиб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишдан ёки рухсат этилган ҳолларда йўлнинг чап томонида тўхташдан бошқа ҳолларда фақат четки ўнг қаторида ҳаракатланишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

9-савол. Қайси автомобил ҳайдовчисига тўхташга рухсат этилган?

Қайси автомобил ҳайдовчисига тўхташга рухсат этилган?
  1. Ҳар икки ҳайдовчига
  2. Юк автомобилининг ҳайдовчисига
  3. Енгил автомобилнинг ҳайдовчисига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юк автомобилининг ҳайдовчисига

ЙҲҚ 13-боби 91-банди 4-хатбошига мувофиқ, қуйидаги жойларда тўхташ тақиқланади – бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида, кўприк, йўл ўтказгич ва эсткадаларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

10-савол. Тўхтаган транспорт воситаси билан ётиқ сидирға чизиқ орасидаги масофа қанча бўлганида тўхташ тақиқланади?

Тўхтаган транспорт воситаси билан ётиқ сидирға чизиқ орасидаги масофа қанча бўлганида тўхташ тақиқланади?
  1. 4 м
  2. 6 м
  3. 2,5 м
  4. 5,5 м
  5. 3,5 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 2,5 м

ЙҲҚнинг 13-боб. 91-банд 8-хатбошига асосан: 91. Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади:
тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

11-савол. Йўналтиргичлар билан кўрсатилган қайси йўналишларда ҳаракат рухсат этилган?

Йўналтиргичлар билан кўрсатилган қайси йўналишларда ҳаракат рухсат этилган?
  1. Барча йўналишларга
  2. Фақат тўғрига ва чапга
  3. Фақат чапга
  4. Фақат тўғрига
  5. Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат тўғрига ва чапга

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлими 4.1.1 "Ҳаракатланиш тўғрига" белгисига мувофиқ, ушбу белгининг таъсир оралиғида фақат йўналтиргич буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. 4.1.1 белгиси йўл қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага таъсир этади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

12-савол. Йўл чизиғи билан ажратилган бекат майдончасидан ҳаракатланиш учун фойдаланишга рухсат этиладими?

Йўл чизиғи билан ажратилган бекат майдончасидан ҳаракатланиш учун фойдаланишга рухсат этиладими?
  1. Тўхташ жойида трамвай бўлмаганда рухсат этилади
  2. Рухсат этилади
  3. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1-хатбошига асосан, 1.1 чизиғи қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш тасмаси чегарасини ва велосипедчилар учун тасманинг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. 1.1 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

13-савол. Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг қайси томонидан йўлни кесиб ўтишлари керак?

  1. Орқа томонидан
  2. Исталган томонидан
  3. Олди томонидан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Орқа томонидан

Йўл ҳаракати қоидаларининг 19 банди 4 хатбошига асосан, пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан, трамвайнинг эса олди томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

14-савол. Бу қўшимча-ахборот йўл белгиси қайси йўл белгиси билан биргаликда қўлланилади?

Бу қўшимча-ахборот йўл белгиси қайси йўл белгиси билан биргаликда қўлланилади?
  1. C
  2. A
  3. B
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. B

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.12 белгига асосан, «Хавфли йўл ёқаси». Йўл ишлари бажарилаётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради. 1.23 белгиси билан қўлланилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

15-савол. Белгиларнинг қайси бири огоҳлантирувчи белгилар билан қайд этилган хавфли йўл қисмининг узунлигини кўрсатади?

Белгиларнинг қайси бири огоҳлантирувчи белгилар билан қайд этилган хавфли йўл қисмининг узунлигини кўрсатади?
  1. 2
  2. 1
  3. 5
  4. 4
  5. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 4

ЙҲҚ 1 – иловаси 7 – бўлимининг бешинчи хатбошисига асосан: 7.2.1. “Таъсир оралиғи”. Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот – кўрсаткич белгиларнинг таъсир оралиғини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

16-савол. Кўрсатилган белгилардан қайси бири йўлнинг кўриниш масофаси чекланган жойларда мажбуран тўхтаган транспорт воситаларини белгилаш учун қўлланилади?

Кўрсатилган белгилардан қайси бири йўлнинг кўриниш масофаси чекланган жойларда мажбуран тўхтаган транспорт…
  1. «В»
  2. «А»
  3. «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. «А»

ЙҲҚ 8-боби 51-банди: Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганда, зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар у ишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини дарҳол ўрнатиш керак. Авария сабабли тўхташ белгиси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда ва кўриниши чекланган жойларда мажбурий тўхтаганда; Ушбу белги бошқа ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имконини берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли пунктларидан ташқаридаги жойларда эса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

17-савол. Асосий йўл:

  1. Барча жавоблар тўғри
  2. Тупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент-бетонли, тош ва шунга ўхшашлар ётқизилган) йўл
  3. Икки бўлакли йўлга нисбатан уч ёки ундан кўп бўлакли йўл
  4. Тошли йўлга нисбатан асфалт қопламали йўл
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент-бетонли, тош ва шунга ўхшашлар ётқизилган) йўл

ЙҲҚ 1-илова 1-боб. Умумий қоидалар: асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмнинг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

18-савол. Эгилувчан улагичда шатакка олинганда қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилган?

  1. 60 км/с
  2. 50 км/с
  3. 40 км/с
  4. 30 км/с
  5. 70 км/с
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 50 км/с

ЙҲҚ 11-боби 80-бандининг учинчи хатбошисига асосан, ҳар қандай йўлларда: механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилган.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

19-савол. Қандай транспорт воситаларига ушбу белгининг амал қилиши татбиқ этилмайди?

Қандай транспорт воситаларига ушбу белгининг амал қилиши татбиқ этилмайди?
  1. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига
  2. Таксометри ишлаб турган таксиларга, «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган ногирон бошқараётган автомобилга
  3. «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган ногирон бошқараётган автомобилга
  4. Йўналишли таксиларга
  5. Таксометри ишлаб турган таксиларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Таксометри ишлаб турган таксиларга, «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган ногирон бошқараётган автомобилга

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.28 белги талабига асосан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" барча транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно). 3.28 белгисининг таксометри ишлаб турган таксиларга, "Ногирон" таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотосиклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчиларга тааллуқли эмас.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

20-савол. Қайси йўналишда ҳаракатланиш тақиқланади?

Қайси йўналишда ҳаракатланиш тақиқланади?
  1. Ўнгга иккинчи йўлга
  2. Ўнгга биринчи ва иккинчи йўлларга
  3. Ўнгга биринчи йўлга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ўнгга иккинчи йўлга

ЙҲҚ 1- иловасининг 3-бўлими 4-хатбошига асосан, 3.18.1 белгиси қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

30-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 31-билет →

Қўнғироқ қилиш