29-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

29-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 29-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Енгил автомобил ҳайдовчиларининг қайси бири аҳоли пунктларида ҳаракатланиш қоидаларини бузмоқда?

Енгил автомобил ҳайдовчиларининг қайси бири аҳоли пунктларида ҳаракатланиш қоидаларини бузмоқда?
  1. Иккаласи ҳам бузмоқда
  2. Фақат «Б» автомобил ҳайдовчиси
  3. Иккаласи ҳам бузмаяпти
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Иккаласи ҳам бузмаяпти

ЙҲҚ 10-боби 67-бандига мувофиқ, аҳоли пунктларида ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракатланиш серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланиш қаторини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, тўхташ ёки тўсиқни айланиб ўтиш учун ўзгартиришга рухсат этилади. Бироқ, бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда четки чап қаторни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда, шунингдек, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишга, юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

2-савол. Қайси расмдаги ҳайдовчиларга қайрилиб олиш тақиқланган?

Қайси расмдаги ҳайдовчиларга қайрилиб олиш тақиқланган?
  1. Барча расмларда
  2. Фақат чапдаги расмда
  3. Фақат чапдаги ва ўнгдаги расмларда
  4. Фақат пастдаги расмда
  5. Фақат ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат чапдаги ва ўнгдаги расмларда

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.19 банди, 5.8.1 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбоши ҳамда 3.18.2 банди ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 47-хатбошига асосан: 3.19. «Қайрилиш тақиқланган».
5.8.1. «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши». Тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади». 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

3-савол. Енгил автомобилга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Енгил автомобилга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат ўнгга ва чапга
  2. Фақат тўғрига
  3. Исталган йўналишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Исталган йўналишда

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.1 белгига асосан, «Ҳаракатланиш тўғрига». Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.4.1 белгига асосан, «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига татбиқ этилади.
Енгил автомобилга исталган йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

4-савол. Бундай вазиятда қизил автомобилнинг ҳайдовчисига қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Бундай вазиятда қизил автомобилнинг ҳайдовчисига қувиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилган
  2. Фақат рўпарадан келаётган транспорт воситалари йўқлигида рухсат этилган
  3. Тақиқланган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланган

ЙҲҚ 10-боби 66-бандига асосан: Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

5-савол. Қайси ҳолатларда аҳоли пунктларида товушли ишоралардан фойдаланиш мумкин?

  1. Фақат зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун
  2. Фақат бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун
  3. Барча жавобларда кўрсатилган ҳолатларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун

ЙҲҚ 8-боби 48-банди: Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун. Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

6-савол. Қайси транспорт воситасига ҳаракатланиш тақиқланган?

Қайси транспорт воситасига ҳаракатланиш тақиқланган?
  1. Мотоциклга
  2. Юк автомобилига
  3. Ҳеч кимга тақиқланмаган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юк автомобилига

Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Ушбу вазиятда юк автомобилига ҳаракатланиш тақиқланган.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

7-савол. Қайси белги иккинчи даражали йўл билан кесишувни билдиради?

Қайси белги иккинчи даражали йўл билан кесишувни билдиради?
  1. 5
  2. 3
  3. 1
  4. 2
  5. 4
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 1

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.3.1 белгига асосан, «Иккинчи даражали йўл билан кесишув».

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

8-савол. Кўрсатилган вазиятда ўнгга бурилар экан ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?

Кўрсатилган вазиятда ўнгга бурилар экан ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
  1. Ҳаракат тезлигини пасайтириши ва алоҳида эҳтиёткорлик билан йўлда давом этиши
  2. Қатнов қисмидан ўтувчи пиёдаларга йўл бериши
  3. Устунлик ҳуқуқидан фойдаланиб, товушли хабар бериши ва белгиланган йўналишда ҳаракатни давом эттириши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қатнов қисмидан ўтувчи пиёдаларга йўл бериши

ЙҲҚ 14-боби 96-бандига асосан, чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

9-савол. Ушбу светофор қайси йўналишда ҳаракатланишни тақиқлайди?

Ушбу светофор қайси йўналишда ҳаракатланишни тақиқлайди?
  1. Фақат чапга
  2. Тўғрига ва чапга
  3. Тўғрига ва ўнгга
  4. Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат чапга

ЙҲҚ 7-боби 36-бандига асосан, трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун "Т" ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

10-савол. Енгил автомобил қайси йўналиш бўйича тўғри бурилмоқда?

Енгил автомобил қайси йўналиш бўйича тўғри бурилмоқда?
  1. 1
  2. 1 ва 2
  3. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 1

ЙҲҚнинг 22-боб. 132-банд 2-хатбошига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

11-савол. Қайси белги йўл қисмида автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилганлиги ҳақида ахборот беради?

Қайси белги йўл қисмида автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилганлиги ҳақида…
  1. 2
  2. 4
  3. 1
  4. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 3

ЙҲҚ 1 – иловаси 5 – бўлимининг 5.41 белгиси талабига асосан: 5.41. “Фото – ва видео қайд этиш” белгиси, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилгани ҳақида ахборот беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

12-савол. Турар жой даҳасидан йўлга чиқишда йўл бериш зарур?

  1. Барча транспорт воситаларига
  2. Ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига
  3. Чап томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига
  4. Кўк рангли ялт-ялт этувчи чироқча-маёқча ёқилган транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Барча транспорт воситаларига

Йўл ҳаракати қоидаларининг 126 бандига асосан, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 29-дарс «Турар жой даҳалари» →

13-савол. Қайси ҳолларда транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?

  1. Товуш сигналлари ишламайди
  2. Двигатель қийинчилик билан ишга тушади
  3. Ўт олдириш тизими носоз
  4. Ёнилғи даражасини кўрсатиш қурилмаси ишламайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Товуш сигналлари ишламайди

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.2 бандига асосан, товушли ишора ишламаса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

14-савол. Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юк хонаси бордлари баландлиги:

  1. 0,70 метрдан кам бўлмаслиги керак
  2. 1,0 метрдан кам бўлмаслиги керак
  3. 1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак
  4. 1,3 метрдан кам бўлмаслиги керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 1,3 метрдан кам бўлмаслиги керак

ЙҲҚ 26 – боби 153 – бандига асосан: Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасининг борти 1,3 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Бунда юкхонанинг пастки қисмидан 0,3 — 0,5 метр баландликда маҳкамланган ўриндиқлар жиҳозланган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

15-савол. Йўлда ҳаракатланишни тартибга солиш учун ваколатли шахсда ўзи билан бўлиши керак:

  1. Тегишли гувоҳнома ва таниқлик белгиси қўл боғичи
  2. Барча санаб ўтилган белгилар
  3. Жезл
  4. Қизил чироқ (ёруғлик қайтаргич) гардиш ёки байроқча
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча санаб ўтилган белгилар

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 44-тушунчасига асосан, тартибга солувчи — Ўз.Р. ИИВ ДЙҲХХнинг, ҳарбий автомобил назорати органлари ходими, ўз хизмат вазифаларини бажараётган, ушбу қоидаларда кўзда тутилган ишоралар ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга солиш ваколатига эга бўлган ва уни бевосита амалга ошираётган йўлдан фойдаланиш хизмати ходимлари, темир йўл кесишмаси ва сол кечувларидаги навбатчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари. Тартибга солувчи махсус кийим ва (ёки) таниқлик белгиси (қўл боғичи, жезл, қизил ишорали ёруғлик қайтаргич, қизил чироқ ёки байроқча)га эга бўлиши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

16-савол. Чорраҳани биринчи бўлиб ким кесиб ўтади?

Чорраҳани биринчи бўлиб ким кесиб ўтади?
  1. Яшил автомобил
  2. Қизил автомобил
  3. Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

17-савол. Кўрсатилган ҳолда енгил автомобилга тўхтаб туришга рухсат этиладими?

Кўрсатилган ҳолда енгил автомобилга тўхтаб туришга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 13-боби 91-банди 14-хатбошига асосан, тўхташ тақиқланади: транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

18-савол. Чорраҳани кесиб ўтиш навбатини кўрсатинг:

Чорраҳани кесиб ўтиш навбатини кўрсатинг:
  1. Кўк, қизил, айни вақтда яшил билан
  2. Қизил, кўк, яшил
  3. Қизил айни вақтда яшил билан, кўк
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Қизил айни вақтда яшил билан, кўк

ЙҲҚ 16-боби 104 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

19-савол. Бундай таниқлик белгиси билан белгиланадиган транспорт воситаси:

Бундай таниқлик белгиси билан белгиланадиган транспорт воситаси:
  1. Фургон юкхонасида одамларни ташувчи
  2. Узунлиги юк билан ёки юксиз 20 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаси
  3. Оғир вазнли ва йирик ўлчамли юкларни ташувчи
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Узунлиги юк билан ёки юксиз 20 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаси

ЙҲҚ 29-боби 176-банди 9-изоҳига асосан, "Узун ўлчамли транспорт воситаси" — юкли ва юксиз узунлиги 20 метрдан ошадиган транспорт воситасининг, икки ёки ундан кўпроқ тиркамали автопоэздларнинг орқасида — кенглиги 40 миллиметр бўлган қизил ҳошияли, ўлчами 1200х200 миллиметр бўлган, сариқ рангли, нур қайтарувчи тўртбурчак шаклидаги белги.

Мавзу бўйича видеодарс: 42-дарс «Таниб белгилари» →

20-савол. Йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор бўлган ҳайдовчилар биринчи навбатда бажаришлари шарт:

  1. Ҳодиса содир бўлган жойда тўхташ, гувоҳларнинг исми-шарифини ва манзилгоҳини ёзиб олиш, ҳодиса ҳақида ИИО ходимларига хабар бериш, шикастланганларга шифокор келгунча тиббий ёрдам бериш учун чоралар кўриш
  2. Дарҳол тўхташ ва ҳодиса содир бўлган жойда қолиш, мажбурий тўхташ ёритгичини ёқиш ва фалокат сабаби тўхташ белгисини ўрнатиш
  3. Тўхташ ва ҳодисага тегишли изларни сақлаш, уларнинг атрофини тўсиб, ҳодиса содир бўлган жойни айланиб ўтишни ташкил этиш учун ҳамма мумкин бўлган чораларни кўриш, ИИОга хабар бериш, тиббий ёрдам бериш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Дарҳол тўхташ ва ҳодиса содир бўлган жойда қолиш, мажбурий тўхташ ёритгичини ёқиш ва фалокат сабаби тўхташ белгисини ўрнатиш

ЙҲҚ 3 – боби 13 – бандига асосан, йўл – транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги.

Мавзу бўйича видеодарс: 2-дарс «Ҳайдовчининг вазифалари» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

29-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 30-билет →

Қўнғироқ қилиш