25-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
25-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 25-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Автомобилнинг таниқлик белгиси бўлганда, йўлнинг мазкур қисмида қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
- 90 км/с
- 100 км/с
- 70 км/с
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 70 км/с
ЙҲҚ 11-боби 81-бандига мувофиқ, ҳайдовчиларга тезликни транспорт воситасига ўрнатилган "Тезлиги чекланган" таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш тақиқланади.
2-савол. Ҳайдовчи орқа ғилдираклари етакчи бўлган автомобилнинг орқа ўқи сирпаниб кетиши бошланганида тўхтатиш учун нима қилиши керак?
- Бошқарув рулини сирпаниш бошланаётган томонга буриш
- Бошқарув рулини сирпанишга қарама-қарши томонга буриш
- Тормоз тепкисини босиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Бошқарув рулини сирпаниш бошланаётган томонга буриш
Орқа ўқи етакчи бўлган автомобилларда сирпанчиқ йўлда сирпаниш ҳолати рул чамбарагини бирдан (кескин) буриш натижасида келиб чиқади. Бу ҳолда рул чамбарагини тез, бироқ равонлик билан сурилиш томон буриб, сирпаниш тугашини кутмасдан, рул чамбарагига олдинроқ таъсир этган ҳолда автомобил йўналишини тўғрилаб олиш лозим.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
3-савол. «Фалокат» ёруғлик ишоралари ёқилиши керак:
- Йўлнинг ёритилмаган қисмларида тўхтаганда ва тўхтаб турганда ёки кўриниш етарли бўлмаган шароитда габарит ёки тўхтаб туриш чироқлари носоз бўлганда
- Санаб ўтилган барча ҳолларда
- Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда
- Йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Санаб ўтилган барча ҳолларда
ЙҲҚ 8-боби 50-бандига мувофиқ, авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак: йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхталганда; чироқлар ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда; шатакка олишда (шатакка олинган транспорт воситасида).
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
4-савол. Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳаракатланишига қандай юқори максимал кенгликда йўл қўйилади?
- 5,0 м
- 4,0 м
- 2,0 м
- 2,55 м
- 3,8 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 2,55 м
Катта ҳажмли ва оғир вазнли ҳамда хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун — 2,6) метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ДЙҲХХ билан келишилиши шарт.
5-савол. Ушбу ётиқ йўл чизиғи қайси гуруҳ йўл белгиларини такрорлайди?
- Имтиёз белгиларни
- Огоҳлантирувчи белгиларни
- Ахборот-кўрсаткич белгиларни
- Такикловчи белгиларни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Огоҳлантирувчи белгиларни
ЙҲҚ 2 илова: 1.27 — огоҳлантирувчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи. ЙҲҚ 1 илова: 1.18.1 — 1.18.3. “Йўлнинг торайиши”. 1.18.1 — икки томонлама торайиш 1.18.2 — ўнгга торайиш 1.18.3 — чапга торайишни билдиради.
6-савол. Транспорт воситаси техник тавсифномасида кўрсатилган юқори тезликдан оширилиши мумкинми?
- Йўллардан фойдаланиш учун масъул бўлган идоралар томонидан оширилиши мумкин
- Оширилиши мумкин эмас
- Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқаридаги йўлларда оширилиши мумкин. Бундай йўл қисмларида «юқори тезлик чекланган» белгиси ўрнатилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Оширилиши мумкин эмас
ЙҲҚ 11-боби 81-банди 1-хатбошига мувофиқ, ҳайдовчиларга тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш тақиқланади.
7-савол. Чорраҳадан учинчи бўлиб Қайси автомобил ўтади:
- Сариқ автомобил
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўк автомобил
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
8-савол. Йўл тўсиғига чизилган тик чизиқ нимани билдиради?
- Хавфли чорраҳага яқинлашганлик ҳақида
- Йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради
- Темир йўл кесишмасига яқинлашганлик ҳақида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради
ЙҲҚ 2-иловасининг 2-бўлимидаги 2.5 йўл чизиғига асосан, йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради.
9-савол. Мазкур светофор ҳаракатланишни тартибга солиш учун қўлланилади:
- Фақат трамвайларга
- Трамвайларга ва автобусларга
- Трамвайларга, шунингдек алоҳида бўлакдан юрадиган белгиланган йўналишдаги бошқа транспорт воситаларини ҳаракатини тартибга солади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Трамвайларга, шунингдек алоҳида бўлакдан юрадиган белгиланган йўналишдаги бошқа транспорт воситаларини ҳаракатини тартибга солади
ЙҲҚ 7-боби 36-бандига асосан, трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун "Т" — ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин.
10-савол. Ёнилғи тизими зич (герметик) эмаслиги маълум бўлганда, ҳайдовчи нималарни бажариши шарт?
- Носозликни бартараф этиш тадбирларини кўриши, агар бунинг имкони бўлмаса, зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига олиб бориш
- Бундан кейинги ҳаракатни тўхтатиш
- Белгиланган сафарни давом эттириш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Носозликни бартараф этиш тадбирларини кўриши, агар бунинг имкони бўлмаса, зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига олиб бориш
ЙҲҚ 3 – иловаси 6 – бўлимининг 6.2 – бандига асосан: ёнилғи узатиш тизими зич бўлмаса фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 2 – боб 12 – банди 11 – хатбошига асосан: Ҳаракатланиш вақтида ушбу Қоидаларга 3-иловада кўрсатилган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ёки тўхтаб туриш жойига эвакуатор ёки шатакка олиш орқали транспорт воситасини олиб бориш чораларини кўриши мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
11-савол. Тормоз тизими ишламайдиган автомобилнинг вазни сизнинг автомобилингиз вазнини ярмидан ортиқ бўлса, уни шатакка олишингизга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Фақат 30 км/соат тезликда рухсат этилади
- Рухсат этилмайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Рухсат этилмайди
ЙҲҚ 24-боби 145 - бандига мувофиқ, ишчи тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади) шатакка олиш тақиқланади.
12-савол. Умуртқасининг кўкрак қисми шикастланган киши транспортда қандай ташилади?
- Қаттиқ тахтада ёни билан ётган ҳолда
- Юмшоқ тагликда орқаси билан ётган ҳолда
- Қаттиқ тахтада орқаси билан ётган ҳолда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қаттиқ тахтада орқаси билан ётган ҳолда
Умуртқа поғонаси шикастланганда орқа (умуртқа) мияни жароҳатланишидан сақлаб қолиш учун умуртқа поғоналарининг бир-бирига нисбатан силжишини олдини олиш муҳимдир. Умуртқанинг минимал қўзғалишини таъминлаш учун жароҳатланган кишини қаттиқ текисликка жойлаштириб, унинг ҳаракатини имкон даражада чеклаш лозим.
13-савол. Тик чўзилган қияликларда ажратилган узатма билан автомобилни узоқ тормозлашнинг қандай хавфи бор?
- Шиналарнинг шикастланиши ортади
- Улагич қисмларининг шикастланиши ортади
- Тормоз қизийди ва ишдан чиқади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тормоз қизийди ва ишдан чиқади
Тик нишабликда узатма ва илашиш механизмини ажратган ҳолатда узоқ тормоз бериш хавфи тормоз механизмларининг қизиб кетиши, тормозланиш самарасининг камайиши ва унинг ишдан чиқишидадир.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
14-савол. Шу жойда ҳовлига бурилишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади.
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади.
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг 1.11 ётиқ чизиғи фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади. Қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади. 1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
15-савол. Кўрсатилган белгилардан қайси бири автомагистралларга ўрнатилади?
- 3
- 2
- 1
- 5
- 4
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 3
ЙҲҚ 1-иловасининг 6-бўлими 6.9 "Меҳмонхона ёки мотел" белгисига мувофиқ, йўл ҳаракат қатнашчиларига меҳмонхона ёки мотел ҳақида маълумот бериш учун қўлланилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
16-савол. Мотоциклларнинг шиналари нақшининг қолдиқ чуқурлиги қанчадан кам бўлмаслиги керак?
- 0,5 мм
- 2,0 мм
- 0,8 мм
- 1,6 мм
- 1,0 мм
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 0,8 мм
ЙҲҚ 3-иловасининг 5.1-бандига мувофиқ, агар шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, о4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам бўлса; М1, Н1, О1, О2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,6 мм дан, кам бўлса; м2, м3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 2,0 мм дан кам бўлса; мотоцикл ва мопедлар (скутерлар, Квадросикллар) учун — 0,8 мм дан кам бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
17-савол. Ушбу вазиятда охирги бўлиб ким ўтади?
- Ўзаро келишиб ўтадилар
- Қизил автомобил
- Оқ автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобил
ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ва ЙҲҚга 1-ИЛОВА 2.7 бандига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
2.7. «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.
18-савол. Чорраҳани биринчи бўлиб кесиб ўтади?
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →
19-савол. Ҳаракатланишга рухсат берилган:
- Ўнгга иккинчи йўлга
- Тўғрига
- Ўнгга биринчи ва иккинчи йўлларга
- Ўнгга биринчи йўлга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Ўнгга биринчи йўлга
Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ушбу вазиятда қизил автомобиль ҳайдовчисига фақат ўнгга биринчи йўлга бурилишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
20-савол. Қайси жавобда чорраҳадан ўтиш тартиби тўғри кўрсатилган?
- Автомобил, автобус, велосипед
- Автобус, автомобил, велосипед
- Велосипед, автобус, автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Велосипед, автобус, автомобил
ЙҲҚ 16-боби 104, 106-бандларига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107 бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек, рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
25-билетни онлайн ечиш