9-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
9-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 9-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Йўлнинг ўртасида жойлашган бекатда тўхтаган йўлакай йўналишли трамвай ёнидан ўтаётганда ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Тўхташи керак ва трамвай эшикларини ёпганидан сўнг қўзғалиш керак
- Тўхтаб турган трамвайга кетаётган ёки ундан тушаётган йўловчиларга йўл бериши керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўхтаб турган трамвайга кетаётган ёки ундан тушаётган йўловчиларга йўл бериши керак
ЙҲҚ 17 – боби 114 – бандига асосан: Агар йўловчиларни тушириш ёки чиқариш қатнов қисмида ёки унда жойлашган майдончада амалга оширилаётган бўлса, ҳайдовчи бекатда тўхтаган йўналишли транспорт воситаси эшиклари томон бораётган ёки ундан келаётган пиёда (лар) га йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
2-савол. Бу жойда тўхташга рухсат этилганми?
- Тақиқланган
- Рухсат этилган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланган
ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.4 бандига асосан: 1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3-савол. Аҳоли пунктларидан ташқарида қайси белги такрорланади?
- 4
- 3
- 5
- 1
- 2
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 3
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.10 белги "Соҳилга чиқиш" белгиси аҳоли пунктларидан ташқари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.
4-савол. Қайси ҳолларда велосипедчиларга қатнов қисмининг ўнг чеккасидан чиқишга йўл қўйилади?
- Юк ортиб кетаётганда
- Иккала санаб ўтилган ҳолларда
- Рухсат этилган ҳолларда чапга бурилиш ёки орқага қайтиш учун
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Рухсат этилган ҳолларда чапга бурилиш ёки орқага қайтиш учун
ЙҲҚ 28-боби 168-бандига асосан, велосипедчиларга ва мопед ҳайдовчиларига трамвай ҳаракатланадиган йўлларда ва шу йўналишда ҳаракатланиш учун тасмаси биттадан кўп бўлган йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
5-савол. Қайси Жавобда белгининг номи тўғри кўрсатилган?
- Отда ҳаракатланиш
- Отда юриш тақиқланади
- Отда юриш йўли
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Отда юриш йўли
ЙҲҚ 1-иловаси: 4.5.3 «Отда юриш йўли» — фақат отлиқлар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
6-савол. Йўналишли бўлмаган транспорт воситалари “А” ҳарфи билан белгиланган ўнг бўлакда қайси ҳолатларда ҳаракатланишлари мумкин?
- Йўловчиларни чиқариш ва туширишда
- Юқоридаги барча ҳолатларда агарда йўналишли транспорт воситаларига халақит бермаса
- Ўнга бурилишда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Юқоридаги барча ҳолатларда агарда йўналишли транспорт воситаларига халақит бермаса
Йўл ҳаракати қоидаларининг 132 бандига асосан, Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
7-савол. Кўрсатилган автомобиллардан қайси бири ағдарилишга қарши турғунроқ?
- Ичида тик турган йўловчилар бўлган автобус
- Автокран
- Бўш юк автомобили
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бўш юк автомобили
Бурилишларда йўловчиси ва юки бўлмаган автомобиллар кўпроқ мувозанат сақлаб қолади, чунки бундай автомобилда оғирлик маркази энг паст жойлашган бўлиб, энг кам ағдарилиш эҳтимолига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
8-савол. Ушбу белги қандай номланади?
- Пиёдаларнинг ҳаракати тақиқланган
- Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган
- Кўрсатилган барча жавоблар тўғри
- Болалар учиши тақиқланган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган
ЙҲҚ 1 илова: 3.34. “Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган”.
9-савол. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида транспорт воситаларининг узоқ тўхтаб туриши (дам олиши, тунаш ва ҳоказо)га қаерда рухсат этилади?
- Тўхтаб туриш майдончаларида ёки йўлдан ташқарида
- Йўлнинг чап томонида, бироқ ҳаракат хавфсизлиги чораларига риоя қилган ҳолда
- Йўл қатнов қисмининг ўнг томонида, бироқ бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги керак
- Йўл четида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тўхтаб туриш майдончаларида ёки йўлдан ташқарида
ЙҲҚ 13-боби 90-бандига асосан: Аҳоли пунктларидан ташқарида тунаб қолиш, дам олиш ёки бошқа мақсадларда узоқ вақт тўхтаб туришга фақат бунинг учун кўзда тутилган майдончаларда ёки йўлдан ташқарида рухсат этилади.
10-савол. Носоз транспорт воситасини шатакка олган енгил автомобил салонида одам ташишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади
Йўл ҳаракати қоидаларининг 143 бандига асосан, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
11-савол. Қайси белги «Тўсиқни чапдан айланиб ўтиш» деб аталади?
- 4
- 2
- 1
- 5
- 3
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 3
ЙҲҚ 1 – иловаси 4 – бўлимининг ўн биринчи хатбошисига асосан: 4.2.2. “Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш”. Тўсиқни кўрсатилган йўналиш бўйича четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради.
12-савол. Қуйидаги жавоблардан қайси бирида «Хавф» атамасининг тўғри таърифи кўрсатилган?
- Йўл ҳаракати жараёнидан ўша йўналишда ва ўша тезликда ҳаракатланишни давом эттириш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлишига таҳдид соладиган омил
- Йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи ҳар қандай омил
- Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўналишини ўзгартиришга мажбур қиладиган ҳар қандай тўсиқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи ҳар қандай омил
ЙҲҚ умумий қоидалар: Хавф – йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи ҳар қандай омил.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
13-савол. Қайси транспорт воситаларига тўхтаб туришга рухсат этилган?
- Фақат мотоциклга
- Фақат юк автомобилига
- Енгил автомобил ва мотоциклга
- Фақат енгил автомобилга
- Барча транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Енгил автомобил ва мотоциклга
ЙҲҚ 1-иловасидаги 7.4.1 "Транспорт воситасининг тури" қўшимча ахборот белгиси, 3.28. "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига татбиқ этилишини билдиради.
14-савол. Рулда ўрганувчи бўлса, қайси томонга ҳаракатланишга рухсат берилади?
- Ҳамма томонга
- Ўнгга, чапга ва қайрилиш
- Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ўнгга, чапга ва қайрилиш
ЙҲҚ 7-боби 38-банди (тартибга солувчи ишораси) ёки савол расмидаги рухсат этувчи белги бўйича рулда ўрганувчи бўлган транспорт воситасига ўнгга, чапга ва қайрилишга рухсат этилади. 124-банд (турар жойда ўқитиш тақиқи) бу саволга тегишли эмас.
15-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қувиб ўтишни тўғри бажаряпти?
- Ҳар иккиси нотўғри
- Юк автомобилининг ҳайдовчиси
- Ҳар иккиси тўғри
- Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Юк автомобилининг ҳайдовчиси
ЙҲҚ 10-бобининг 66-бандига мувофиқ, ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
16-савол. Автопоезднинг белгиси қандай ҳолда ёқилган бўлиши керак?
- Фақат автопоезд ҳаракат қилганда
- Тунда ёки етарли кўринмайдиган шароитда ҳаракат қилганда
- Фақат автопоезд юк билан ҳаракат қилганда
- Автопоезд ҳаракат қилганда, шунингдек, қоронғи вақтида тўхтаганда ва тўхтаб турганида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Автопоезд ҳаракат қилганда, шунингдек, қоронғи вақтида тўхтаганда ва тўхтаб турганида
ЙҲҚ 23-боби 141 - бандига мувофиқ, "Автопоэзд" таниқлик белгиси автопоэзд ҳаракатланаётганда, шунингдек, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида ҳам ёқиб қўйилиши керак.
17-савол. Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?
- Қарама-қарши ҳаракат бўлагига дарҳол қайта тизилиши
- Тезликни камайтириши, сариқ автомобилга қувиб ўтишни тугаллашига имкон бериши, сўнг эса чапга бурилишни кўрсатадиган чироқни ёқиб, чапга бурилиши лозим
- Сариқ автомобилга у орқадан келаётгани учун йўл бермай, мўлжалланган йўналишда чорраҳани кесиб ўтиши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тезликни камайтириши, сариқ автомобилга қувиб ўтишни тугаллашига имкон бериши, сўнг эса чапга бурилишни кўрсатадиган чироқни ёқиб, чапга бурилиши лозим
ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
18-савол. Қайси автомобил тўхтаб туришга тўғри қўйилган?
- Енгил автомобиль
- Ҳар иккиси нотўғри қўйилган
- Юк автомобиль
- Ҳар иккиси тўғри қўйилган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳар иккиси нотўғри қўйилган
ЙҲҚ 13-боби 88-банди 3-хатбоши ва 91-банд, 8-хатбошига асосан, рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк транспорт воситалари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин. Пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
19-савол. Кўрсатилган белгилардан қайсиларининг талаби бевосита ўрнатилган жойидан кучга киради?
- Ҳаммаси
- Фақат B
- A ва B
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. A ва B
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.24 белгига асосан, «Юқори тезлик чекланган». Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.2.1 белгига асосан, «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
20-савол. Светофорнинг асосий яшил ишорасига йўналтиргич (йўналтиргичлар)нинг шакли туширилган бўлса, ҳайдовчиларга нима ҳақида ахборот беради?
- Яқин орада яшил ишораси ёниши ҳақида ахборот беради
- Светофор ишламаётганлиги тўғрисида ахборот беради
- Светофорнинг қўшимча тармоғи борлиги ҳақида ахборот беради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Светофорнинг қўшимча тармоғи борлиги ҳақида ахборот беради
ЙҲҚнинг 7-боб. 33-бандга асосан: 33. Светофорнинг асосий яшил ишорасига йўналтиргич (йўналтиргичлар)нинг шакли туширилган бўлса, у ҳайдовчиларга светофорнинг қўшимча тармоғи борлиги ҳақида ахборот беради ва асосий яшил ишора ёнганда ҳаракатланишга рухсат берилган йўналишларни кўрсатади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
9-билетни онлайн ечиш