Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 25-билет, 10-савол
Ёнилғи тизими зич (герметик) эмаслиги маълум бўлганда, ҳайдовчи нималарни бажариши шарт?
Жавоб вариантлари
- Носозликни бартараф этиш тадбирларини кўриши, агар бунинг имкони бўлмаса, зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига олиб бориш✓ Тўғри жавоб
- Бундан кейинги ҳаракатни тўхтатиш
- Белгиланган сафарни давом эттириш
Изоҳ
ЙҲҚ 3 – иловаси 6 – бўлимининг 6.2 – бандига асосан: ёнилғи узатиш тизими зич бўлмаса фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 2 – боб 12 – банди 11 – хатбошига асосан: Ҳаракатланиш вақтида ушбу Қоидаларга 3-иловада кўрсатилган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ёки тўхтаб туриш жойига эвакуатор ёки шатакка олиш орқали транспорт воситасини олиб бориш чораларини кўриши мумкин.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Санаб ўтилган қайси ҳолларда транспорт воситасидан фойдаланиш мумкин?
- Агар транспорт воситаларининг тузилишида кўзда тутилган орқани кўрсатадиган кўзгулар бўлмаса, автомобилдан фойдаланишга рухсат этиладими?
- N2, N3; О3; О4 тоифадаги транспорт воситалари шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги қанчадан кам бўлмаслиги керак?
- Куннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат бериладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.