Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 50-билет, 20-савол
Санаб ўтилган қайси ҳолларда транспорт воситасидан фойдаланиш мумкин?
Жавоб вариантлари
- Ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилганда
- Ташқи ёритгичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламайди ёки ифлосланган
- Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритгичлари ўрнатилган✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 3 – иловаси 3 – бўлимининг 3.1 – бандига асосан: ташқи ёритгичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг конструксияси талабига мос келмаса. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритқичларини ўрнатишга рухсат этилади.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Агар транспорт воситаларининг тузилишида кўзда тутилган орқани кўрсатадиган кўзгулар бўлмаса, автомобилдан фойдаланишга рухсат этиладими?
- N2, N3; О3; О4 тоифадаги транспорт воситалари шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги қанчадан кам бўлмаслиги керак?
- Куннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат бериладими?
- Агар транспорт воситасининг ишчи тормозининг самарадорлиги Қоидалар талабига жавоб бермаса, у ҳолда сиз мажбурсиз:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.