Имтиёз белгилар · 53-билет, 1-савол

Қайси белги ҳайдовчига кесиб ўтилаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш лозимлигини билдиради?

Қайси белги ҳайдовчига кесиб ўтилаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш лозимлигини…

Жавоб вариантлари

  1. А
  2. Б ва Г✓ Тўғри жавоб
  3. В
  4. Г
  5. Б

Изоҳ

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.4 белгига асосан, «Йўл беринг!». Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.5 белгига асосан, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.

Саволдаги белгилар

Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.

«Имтиёз белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш