Транспорт воситаларининг жойлашуви · 8-билет, 8-савол
Транспорт воситаси қачон фақат ўнг четки бўлакда ҳаракатланиши керак?
Жавоб вариантлари
- Агар ҳаракатланиш вақтида маҳкамланган юк бўшашиб кетса
- Транспорт воситаси техник сабабларга кўра 40 км/с дан ортиқ тезликда юра олмаса✓ Тўғри жавоб
- Оғир вазнли ва йирик ўлчамли юкларни ташишда
- Агар ҳайдовчи ўзини бетоб ҳис қилса
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 68-бандига асосан: Тезлигини соатига 40 километрдан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезлигини бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари айланиб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишдан ёки рухсат этилган ҳолларда йўлнинг чап томонида тўхташдан бошқа ҳолларда фақат четки ўнг қаторида ҳаракатланишлари керак.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Оралиқ масофа деб нимага айтилади?
- Енгил автомобил ҳайдовчиларининг қайси бири аҳоли пунктларида ҳаракатланиш қоидаларини бузмоқда?
- Сиз реверсив ҳаракатли йўлга бурилдингиз. Бурилишдан кейин сиз қайси бўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқига эгасиз?
- Чорраҳани кесиб ўтишда трамвай йўли бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.