8-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
8-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 8-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Чорраҳани охирги бўлиб кесиб ўтади:
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўк автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
2-савол. Енгил автомобил тиркамаси бурилишда қандай траектория бўйича ҳаракатланади?
- Бурилиш марказига нисбатан автомобил траекториясидан ташқарида
- Бурилиш марказига нисбатан автомобил траекториясидан ичкарида
- Автомобил бурилиш траекторияси бўйича
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Бурилиш марказига нисбатан автомобил траекториясидан ичкарида
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, енгил автомобил тиркамаси бурилишда бурилиш марказига нисбатан автомобил траекториясидан ичкарида ҳаракатланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
3-савол. Бу белгилар амал қиладиган ҳудудда «Ногирон» таниқлик белгиси билан белгиланган автомобилга тўхташга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади
ЙҲҚ 1 – иловаси 7 – бўлимининг ўттиз биринчи хатбошисига асосан: 7.18 “Ногиронлар мустасно”. Белгиларнинг таъсири ушбу қоидаларнинг 175 – бандига мувофиқ “Ногирон” таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
4-савол. Ҳаракатланиш тақиқланган:
- Кўк-сариқ автомобилга тўғрига, қизил автомобилга тўғрига ва ўнгга
- Қизил автомобилга - тўғрига ва ўнгга
- Кўк-сариқ автомобилга чапга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўк-сариқ автомобилга чапга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
5-савол. "Имтиёз" атамасига тегишли таърифни кўрсатинг
- Мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи
- Йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзи бўлган бошқа йўл ҳаракати қатнашчисининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажариши мумкин эмаслигини билдирувчи талаб
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, имтиёз — мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
6-савол. Автомобилда тиббиёт қутичасини қаерда сақлаш лозим?
- Автомобилнинг кузовида кўринадиган жойда
- Тайёрловчи корхона томонидан белгиланган жойларда берк ҳолатда
- Енгил автомобилнинг юкхонасида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тайёрловчи корхона томонидан белгиланган жойларда берк ҳолатда
Тиббиёт қутичаси (аптечка) автомобил салонида фавқулодда ҳолатларда тезда олиш имконияти бўлиши ва шу билан бирга ҳаракат давомида сурилиб кетмаслиги учун тайёрловчи корхона (завод) томонидан махсус белгиланган жойларда берк ҳолатда сақланиши лозим.
Агар автомобил конструксиясида завод томонидан бундай махсус жой кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда тиббиёт қутичасини транспорт воситаси салонида (масалан, ўриндиқлар остидаги махсус ғаладонларда ёки салоннинг қулай қисмларида) ҳайдовчи ва йўловчилар учун осон етиб бўладиган, қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган хавфсиз жойда сақлаш тавсия этилади.
7-савол. Чорраҳадан биринчи бўлиб ўтади:
- Яшил автомобил
- Сариқ автомобил
- Кўк автомобил
- Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Яшил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
8-савол. Транспорт воситаси қачон фақат ўнг четки бўлакда ҳаракатланиши керак?
- Агар ҳаракатланиш вақтида маҳкамланган юк бўшашиб кетса
- Транспорт воситаси техник сабабларга кўра 40 км/с дан ортиқ тезликда юра олмаса
- Оғир вазнли ва йирик ўлчамли юкларни ташишда
- Агар ҳайдовчи ўзини бетоб ҳис қилса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Транспорт воситаси техник сабабларга кўра 40 км/с дан ортиқ тезликда юра олмаса
ЙҲҚ 10-боби 68-бандига асосан: Тезлигини соатига 40 километрдан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезлигини бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари айланиб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишдан ёки рухсат этилган ҳолларда йўлнинг чап томонида тўхташдан бошқа ҳолларда фақат четки ўнг қаторида ҳаракатланишлари керак.
9-савол. Транспорт воситалари сунъий ёритилган туннелда ҳаракатланаётганда қандай ёритиш чироқлари ёқилиши керак?
- Мажбурий тўхташ ёритгичи
- Узоқни ёритувчи чироқлар
- Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар
- Ёритиш асбоблари ёқилмайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар
ЙҲҚ 23 – боби 134 – бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан: Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак: барча механик транспорт воситалари – узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар.
10-савол. Ушбу йўл нечта ҳаракатланиш бўлагига эга?
- Учта ҳаракатланиш бўлагига
- Иккита ҳаракатланиш бўлагига
- Битта ҳаракатланиш бўлагига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Иккита ҳаракатланиш бўлагига
ЙҲҚ умумий қоидалар: Ҳаракатланиш бўлаги - автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
11-савол. Чорраҳадан учинчи бўлиб қайси автомобиль кесиб ўтади:
- Қизил автомобил
- Кўк автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобил
Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 25 бандига асосан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
12-савол. Йўл патруль хизмати ходимларига йўл ҳаракат қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланишда низом тўғрисидаги қонунда қандай тартиб қўйилган?
- Кузатиш
- Кўрсатилган барча жавоблар
- Махсус тадбирлар ўтказиш
- Йўл транспорт ҳодисасини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш
- Тақиб қилиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўрсатилган барча жавоблар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган, “Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги НИЗОМга асосан: ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга: махсус тадбирлар ўтказиш, транспорт воситасини таъқиб қилиш ёки кузатиш, йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш.
13-савол. Ушбу йўлда сизга йўл белгисидан кейин қайси бўлакларда ҳаракатланишга рухсат берилади?
- Фақат чап бўлакдан
- Ўнг бўлакдан
- Исталган бўлакдан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ўнг бўлакдан
Йўл ҳаракати қоидаларининг 67-бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда ҳамда аҳоли пунктларида айрим турдаги транспорт воситалари учун ушбу Қоидаларда белгилангандан юқори тезликда ҳаракатланиш рухсат этилган йўл қисмларида ҳайдовчилар транспорт воситаларини мумкин қадар қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ олиб ҳаракатланишлари керак. Ўнг тасмалар бўш бўлганда чап тасмаларни эгаллаш тақиқланади.
14-савол. Автомобилда болаларни ҳимоя қилиш тизимини жойлаштириш учун қайси жой энг хавфсиз ҳисобланади?
- Орқа ўрта ўриндиқ
- Олди ўриндиқ
- Ҳайдовчи орқасидаги ўриндиқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Орқа ўрта ўриндиқ
АВХБ ва ҲХА (Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари) фанига асосан: тадқиқотларга кўра, орқа ўрта ўриндиқда бўлган боланинг ЙТҲда жароҳат олиш хавфи минималдир. Автомобил салонидаги бошқа барча жойлар билан солиштирганда бу ерда ҳимоя даражаси камида 15-20% юқори.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
15-савол. Расмда кўрсатилган чорраҳа- ...
- Тартибга солинган чорраҳа
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳа
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳа
Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 бандига асосан, ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари билан бошқариладиган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.
Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
16-савол. 108 км/с тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?
- 15 м
- 25 м
- 30 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 30 м
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, 108 км/с тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда 30 м масофани босиб ўтади.
17-савол. Бу йўл белгиси билдиради:
- Умумий ҳақиқий вазни (йўловчилар ва юк вазнини қўшган ҳолда) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шу жумладан тиркамали транспорт воситаларининг ҳаракат қилиши тақиқланади.
- Белгида кўрсатилгандан ортиқ юк кўтарувчи юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркиби (тиркамали юк автомобиллари)нинг ҳаракат қилиши тақиқланади.
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Умумий ҳақиқий вазни (йўловчилар ва юк вазнини қўшган ҳолда) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шу жумладан тиркамали транспорт воситаларининг ҳаракат қилиши тақиқланади.
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.11 "Вазн чекланган" белгисига мувофиқ, ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек, транспорт воситалари таркибларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
18-савол. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра йўл белгилари нечта гуруҳга бўлинади
- 7
- 5
- 6
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 7
ЙҲҚ 1-иловасига асосан, йўл белгилари 7 гуруҳга бўлинади.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
19-савол. Йўловчиларни тушириш учун бу белги ўрнатилган бўлакда тўхташга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Агар бўлак қатнов қисмининг ўнг четида жойлашган ва у ётиқ узлуксиз чизиғи билан қатнов қисмидан ажратилмаган бўлса рухсат этилади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Агар бўлак қатнов қисмининг ўнг четида жойлашган ва у ётиқ узлуксиз чизиғи билан қатнов қисмидан ажратилмаган бўлса рухсат этилади
ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак. Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
20-савол. Бош мия жароҳатланишининг қуйидаги аломатлар билан характерланади:
- Юқоридаги барча ҳолатлар
- Амнезия - хотиранинг йўқолиши, содир бўлган жароҳатланиш билан боғлиқ ва ҳаётдаги баъзи воқеалар хотирасидан ўчади
- Қайт қилиш бир-икки марта, оғир ҳолатларда кўпроқ бўлиши мумкин
- Ҳушдан кетиш бир неча сониядан бир неча соатгача бўлиши мумкин
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Юқоридаги барча ҳолатлар
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, бош мия жароҳатланишининг асосий аломатлари қуйидагилар:
-Ҳушдан кетиш бир неча сониядан бир неча соатгача бўлиши мумкин;
-Қайт қилиш бир - икки марта, оғир ҳолатларда кўпроқ бўлиши мумкин;
-Амнезия - хотиранинг йўқолиши, содир бўлган жароҳатланиш билан боғлиқ ва ҳаётидаги баъзи воқеалар хотирасидан ўчади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
8-билетни онлайн ечиш