5-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
5-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 5-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Ажратувчи минтақа - ...
- Йўлнинг релссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
- Йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми
- Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
2-савол. Бу ётиқ чизиқ нимани билдиради?
- Кесиб ўтиладиган йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл берар экан, ҳайдовчи зарур ҳолда қаерда тўхташи керак бўлган жойни
- Тўхташ тақиқланган жойга яқинлашилганини
- Мазкур йўналишда ҳаракатланиш бўлаги сони камая бориб, қатнов қисмининг торайишини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кесиб ўтиладиган йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл берар экан, ҳайдовчи зарур ҳолда қаерда тўхташи керак бўлган жойни
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.13 чизиғи кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади.
3-савол. Йўловчиларнинг ва маҳкамланмаган юкнинг шиддат билан олдинга сурилиб кетишига нима сабаб бўлиши мумкин?
- Тезликни кескин ошириш ва кескин тормозлаш
- Фақат кескин тормозлаш
- Фақат тезликни кескин ошириш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат кескин тормозлаш
Ҳайдовчи, йўловчилар ҳамда маҳкамланмаган юк бирдан тормозлаш, тўқнашув ёки автомобилнинг кескин тўхташидан кейин автомобил тўхташидан олдин мавжуд ҳаракат тезлигини сақлаган ҳолда ҳаракатда давом этадилар. Айнан шу вақтда жароҳатларнинг кўпгина қисми бошнинг олд пешонага, кўкрак қисмининг рул чамбараги ва рул колонкасига, тиззанинг асбоблар ўрнатилган шчит қиррасига урилиши натижасида юзага келади. Юк силжиши натижасида автомобил мувозанатини йўқотиб, ағдарилиши мумкин. Шу боис, ҳаракатдан олдин ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлик камарини тақиши, юк маҳкамланиши лозим.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
4-савол. Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси қоида бузиб ҳаракатланмоқда?
- Ҳеч ким қоида бузмаябди
- Фақат мопед ҳайдовчиси
- Рухсат этилган тўла вазни 3 тонна бўлган юк автомобили ва мопед ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Рухсат этилган тўла вазни 3 тонна бўлган юк автомобили ва мопед ҳайдовчиси
ЙҲҚ 19-боби 121-банди: Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади: пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар, мопедлар, тракторлар ва ўзиюрар ускуналар; техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 км/соатдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши; юк автомобилларининг йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши.
5-савол. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан кам бўлган юк автомобилининг ҳайдовчисига автомагистралларда нима тақиқланган?
- Барча санаб ўтилган ҳаракатлар
- Уч бўлакли йўлнинг иккинчи бўлагида ҳаракатланиш
- Механик транспорт воситаларини шатакка олиш
- Орқа билан ҳаракатланиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Орқа билан ҳаракатланиш
ЙҲҚ 19-боби 121-банди 5-хатбошига асосан, автомагистралларда орқага ҳаракатланиш тақиқланади.
6-савол. Қайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?
- Чапдаги расмда
- Иккала расмда
- Ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Иккала расмда
ЙҲҚ 4-боби 15-банди 1-ва 3-хатбошиларига асосан, пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак. Қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак.
7-савол. Агар йўл бошланишида ушбу белги турган бўлса, қатнов қисмининг қарама-қарши йўналишига ўтиш мумкинми?
- Чапга бурилиш учун мумкин
- Тақиқланади
- Қувиб ўтиш учун мумкин агар рўпарадан ҳаракатланиш бўлмаса ва бўлак қатнов қисмининг қолган бўлагидан узуқ-узуқ чизиғи билан ажратилган бўлса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 1-иловаси 5.10.1 «Йўналишли транспорт воситалари учун тасмаси бор йўл» белгиси: қарама-қарши йўналиш фақат йўналишли транспорт воситалари учун. Бошқа транспорт воситаларига қатнов қисмининг қарама-қарши йўналишига ўтиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
8-савол. Қайси белги ойнинг жуфт сонли кунларда тўхтаб туришни тақиқлайди?
- 4
- 2
- 1
- 3
- 5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 5
ЙҲҚ 1 – иловаси 3 – бўлимининг ўттиз тўртинчи хатбошисига асосан: 3.30 “Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган”.
9-савол. Қайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?
- Чапдаги расмда
- Иккала расмда
- Ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ўнгдаги расмда
ЙҲҚнинг 4-боб. 15-банд 1 ва 3-хатбошига асосан: 15. Пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак. Ҳажми катта юкларни олиб кетаётган пиёдалар, шунингдек, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахсларнинг тротуарлар ёки пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши бошқа пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит бераётган бўлса, улар қатнов қисмининг четидан ҳаракатланиши мумкин.
Қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак. Ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб кетаётган шахслар эса бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб юришлари керак.
10-савол. Механик транспорт воситалари ва унинг тиркамаларининг эгалари техник ҳолатидан қатъий назар; харид қилган (олган) пайтдан бошлаб шу муддат мобайнида ДЙҲХ хизматида рўйхатдан ўтказишлари керак:
- 10 кун
- 30 кун
- 15 кун
- 2 кун
- 5 кун
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 10 кун
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, механик транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари эгаси томонидан харид қилинган (олган) кундан бошлаб 10 кун ичида ДЙҲХ хизматида рўйхатдан ўтказилиши шарт (техник ҳолатидан қатъи назар).
11-савол. Пиёдалар ўтиш жойига қанча масофа етмасдан тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат берилади?
- 3 метр
- 10 метр
- 5 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 10 метр
ЙҲҚ 13 – боби 91-банди: Тўхташ тақиқланади: Пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда.
12-савол. Қайси расмда тўрт тасмали йўл кўрсатилган?
- Биринчи
- Барчасида
- Иккинчи ва учинчи
- Биринчи ва иккинчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барчасида
ЙҲҚнинг 1-боб. 6-банд 84-хатбоши ва 10-боб. 64-банд 1-хатбошига асосан: ҳаракатланиш тасмаси — автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама тасмаси;
64. Релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
13-савол. Қўл жароҳатланганда жабрланувчининг кўйлаги, кийими қандай ечилса тўғри бўлади?
- Кийим-бошни иккала қўлдан бир вақтда ечиш
- Кийим-бошни ечишни соғ қўлдан бошлаш, сўнг касал қўлни бўшатиш
- Кийим-бошни ечишни касал қўлдан бошлаш, сўнг соғ қўлни бўшатиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кийим-бошни ечишни соғ қўлдан бошлаш, сўнг касал қўлни бўшатиш
Шикастланган қўл ёки оёқни мажбурий ҳаракатга солмасдан кийим ечиш имконини яратиш учун аввал кийим шикастланмаган, сўнгра шикастланган қўл ёки оёқдан эҳтиётлик билан ечилади.
14-савол. Йўл ҳаракати қоидалари нечта боб ва банддан иборат?
- 37 боб 286 банд
- 29 боб 186 банд
- 50 боб 300 банд
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 29 боб 186 банд
Йўл ҳаракати қоидаларида 29 боб ва 186 банд мавжуд. Шу сабабли тўғри жавоб — 29 боб 186 банд.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
15-савол. Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган:
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Йўлнинг хавфли бурилишларида ва йўлнинг лоақал бир йўналишда 100 м дан камроқ қисми кўринадиган йўлнинг узунасига қавариб турган жойлари яқинида
- Кўприкларда, эстакадаларда ва осма йўлларда, бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг учинчи ва еттинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакада ҳамда уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); қатнов қисмида кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида ва хавфли бурилишларда;
16-савол. Яшил автомобиль ҳайдовчиси:
- Устунликка эга, чунки бурилиш ишорасини ёқди
- Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки қувиб ўтиш учун мўлжалланган бўлакдан кетяпти
- Бир хил йўналишда тўғрига ҳаракатланаётган кўк автомобилга йўл бериши керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бир хил йўналишда тўғрига ҳаракатланаётган кўк автомобилга йўл бериши керак
ЙҲҚ 9-боби 55-банди 1-хатбошига асосан, ҳайдовчи қайта тизилишда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирмасдан ҳаракатланаётган йўлакай транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
17-савол. Ҳаракатланиш кимга рухсат этилган?
- Барча транспорт воситаларига
- Трамвайга ва енгил автомобилга
- Юк автомобили ва мотоциклга
- Енгил ва юк автомобилига, мотоциклга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Юк автомобили ва мотоциклга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
18-савол. Ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланишга рухсат этиладими?
- Қўлни ишлатмасдан техник воситалардан фойдаланиш гаплашишга рухсат этилади
- 20 км/с тезликда ҳаракатланаётганда рухсат этилади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қўлни ишлатмасдан техник воситалардан фойдаланиш гаплашишга рухсат этилади
ЙҲҚ 2-боби 12-банди 6-хатбошига асосан, ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан (телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бундан мустасно), фойдаланиш тақиқланади.
19-савол. Чорраҳадан биринчи бўлиб қайси автомобиль кесиб ўтади?
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
20-савол. Одамларни ташишга мослаштирилмаган юк автомобили юкхонасида одам ташишга рухсат этиладими?
- Фақат юкни кузатиб борувчи шахсларга шу шарт биланки, улар бортларидан пастда жойлашган ўтирадиган жой билан таъминланган бўлсалар рухсат этилади
- Тақиқланади
- Автомагистралларга тегишли бўлмаган йўлларда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат юкни кузатиб борувчи шахсларга шу шарт биланки, улар бортларидан пастда жойлашган ўтирадиган жой билан таъминланган бўлсалар рухсат этилади
Одам ташиш учун мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида фақат юкни олиш учун бораётган ёки уни кузатиб бораётган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилади, бунда улар борт сатҳидан пастда ўтириш учун ўриндиқлар билан таъминланган бўлиши керак.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
5-билетни онлайн ечиш