Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 2-билет, 8-савол

Ишламаётган бошқарув рули билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат этиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тезликда рухсат этилади
  2. Тақиқланади✓ Тўғри жавоб
  3. Қаттиқ улагичда шатакка олинганда рухсат этилади

Изоҳ

ЙҲҚ 2-боби 12-бандининг учинчи хатбошисига асосан, ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда - олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш.

«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш