Ётиқ ва тик чизиқлар 2 · 2-билет, 9-савол
Ушбу ётиқ чизиқлардан қайси бири белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари учун тўхташга рухсат беради?
Жавоб вариантлари
- «Б»
- «В»
- «А»
- «А», «Б», «В»✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи, ўн иккинчи ва йигирма биринчи хатбошиларига асосан: 1.4 - тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. 1.10 - тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради. якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. 1.17- йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради. ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз саккизинчи хатбошисига асосан: 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Ётиқ ва тик чизиқлар 2» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ётиқ узлуксиз сариқ чизиқ «Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўхташга рухсат этади:
- Мазкур ётиқ чизиқ нимани англатади?
- Сариқ узуқ-узуқ ётиқ чизиқ қайси йўл белгиси билан қўлланилиши мумкин?
- Йўл белгилари ва чизиқларининг маънолари бир-бирини инкор этганда ҳайдовчи қайси бирига риоя қилиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

