Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 43-билет, 13-савол

Қайси шартларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?

Жавоб вариантлари

  1. Ишчи тормоз тизими самарадорлиги талабга жавоб бермайди
  2. Гидравлик тормоз тизимидан суюқлик оқаётган бўлса
  3. Компрессор пневматик тормоз тизимида ўрнатилган босимни таъминлай олмаган ҳолатда
  4. Кўрсатилган барча ҳолатларда✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 3 – иловаси 1 – бўлимнинг 1.3 ва 1.4 – бандларига асосан, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

Гидравлик тормоз юрутмасининг зичлиги (герметиклиги) бузулган бўлса.

Двигател ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юрутмасининг зичлигини бузулиши, бошқарув қисмлари уланмаганда – 30 дақиқада, уланганида – 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МПа дан кўпга пасайишига сабаб бўлса, ғилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса.

ЙҲҚ 2 – боби 12 – бандининг учинчи хатбошисига асосан: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси ( автопоезд таркибида ) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда – олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш тақиқланади.

Шу билан барча кўрсатилган шартлар асосида транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш