Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 50-билет, 6-савол

Тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргич бўлмаган қандай транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат «N2, N3» тоифали транспорт воситаси
  2. Фақат «M2; M3; N1» тоифали транспорт воситаси
  3. Фақат «M1» тоифали транспорт воситаси
  4. Ҳамма санаб ўтилган транспорт воситаларидан✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 3 – иловаси 7.10 – бандига асосан: Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса улардан фойдаланиш тақиқланади:

М2, М3 тоифадаги – фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси – йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М1, Н1, Н2, Н3, тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутучаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М3, Н2, Н3 тоифадаги – ўзи юруб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак;

О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда – ташқи нур қайтаргичлар;

кажавали мотоциклларда – тиббиёт қутучаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.

«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш