2-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
2-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 2-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қайси белги темир йўл кесишмасини тўсувчи мослама билан жиҳозланганлиги ҳақида огоҳлантиради?
- B
- A
- D
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. C
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.34. "Диққат, бошқариладиган тўсиқ" йўл белгиси бошқариладиган тўсувчи қурилмасига етмасдан ўрнатилади ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.
2-савол. Юк тиркамасида одам ташишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Фақат юкни кузатиб борувчи шахсга рухсат этилади
- Рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
Одамларни тракторлар ва бошқа озиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотосикллари юкхонасида ташиш тақиқланади.
3-савол. Йўлнинг қияликларида қисқа муддатга тўхтаган механик узатмали автомобилни жойидан тўсатдан ҳаракатланиб кетишини олдини олиш учун:
- Биринчи узатмани ёки орқа узатмани улаш лозим
- Узатмалар қутиси ричагини нейтрал ҳолатга ўтказиш лозим
- Тўхтаб туриш тормозидан фойдаланиш лозим
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тўхтаб туриш тормозидан фойдаланиш лозим
Механик узатмали автомобилни баландликда қисқа муддатга тўхтатиб, жойида ушлаб туриш учун, тўхтаб туриш тормозини ишлатиш керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
4-савол. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада қандай энг юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади?
- 60 км/с
- 50 км/с
- 20 км/с
- 30 км/с
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 30 км/с
Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади
5-савол. Автопоездни шу вазиятда, агар у 40 км/с, дан кам тезлик билан ҳаракат қилаётган бўлса, қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 12-боби 86-банди 6-хатбошига асосан, тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қувиб ўтиш тақиқланади.
6-савол. Светофорнинг қизил ва сариқ ёриткичларидаги қора йўналтиргичлар нима ҳақида ахборот беради?
- Светофорнинг қизил ва сариқ ёриткичларида ҳаракатланишнинг рухсат этилган йўналишлари ҳақида
- Светофорнинг яшил ёриткичи ёқилганда ҳаракатланишнинг рухсат этилган йўналишлари ҳақида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Светофорнинг яшил ёриткичи ёқилганда ҳаракатланишнинг рухсат этилган йўналишлари ҳақида
ЙҲҚ 7-боби 32-банднинг 1-хатбошига асосан, светофорнинг қизил, сариқ ва яшил чироқларига туширилган йўналтиргич излари бу ишораларнинг маъносини ўзгартирмайди, балки у светофорнинг яшил чироғи ёнганида рухсат этилган ҳаракат йўналишини кўрсатади. Бу светофорлар ҳаракатланиши кўп йўналишли чорраҳаларда ҳар бир йўналиш учун алоҳида қўлланилиши мумкин.
7-савол. Қайси ҳолатда эгри йўлда ҳаракатланаётган автомобил турғунлиги таъминланган?
- Узатма уланган ҳолатда
- Тезлик оширилганда
- Узатма ажратилган ҳолатда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Узатма уланган ҳолатда
Эгри йўл (бурилиш) да ҳаракатланаётган автомобилда марказдан қочирма куч вужудга келади. Бурилиш ўнг томонга бўлган ҳолда сиз қарама – қарши йўналишда ҳаракатланиш бўлагига, чап томонга бўлса, йўл ёқаси ёки унинг ташқарисига чиқиб кетишингиз эҳтимоли мавжуд. Узатма ажратилган ҳолатда автомобил ўзи ҳаракатланиб, уни бошқариш мураккаблашади. Шу боис, бурилишга яқин масофа қолганда, унинг тиклигини ва тезлигингизни баҳолаб, узатма механизмини ажратмай ҳаракатни давом эттиринг.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
8-савол. Ишламаётган бошқарув рули билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат этиладими?
- Ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тезликда рухсат этилади
- Тақиқланади
- Қаттиқ улагичда шатакка олинганда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 2-боби 12-бандининг учинчи хатбошисига асосан, ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда - олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
9-савол. Ушбу ётиқ чизиқлардан қайси бири белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари учун тўхташга рухсат беради?
- «Б»
- «В»
- «А»
- «А», «Б», «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. «А», «Б», «В»
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи, ўн иккинчи ва йигирма биринчи хатбошиларига асосан: 1.4 - тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. 1.10 - тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради. якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. 1.17- йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради. ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз саккизинчи хатбошисига асосан: 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
10-савол. Қандай ҳолларда аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобиль ҳайдовчисига соатига 90 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Агар у бошқа транспорт воситасини шатакка олган бўлса
- Фақат ҳаракатланаётган тиркамали енгил автомобилларга
- Санаб ўтилган барча ҳолларда
- Фақат йўлда тезлик чекланган белгилар ўрнатилган бўлса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Санаб ўтилган барча ҳолларда
ЙҲҚ 11-боби 79-бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобил ҳайдовчисига соатига 90 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: бошқа транспорт воситасини шатакка олганда; тиркамали енгил автомобилда; йўлда тегишли тезликни чекловчи белгилар бўлганда. Шу боис тўғри жавоб — санаб ўтилган барча ҳолларда.
11-савол. Санаб ўтилганлардан қайси жойларда транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади?
- Трамвай йўлларидан бевосита яқинроқда, агар бу трамвайларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилса
- Барча кўрсатилган жойларда
- Трамвай йўлларида
- Дарвозадан чиқиш жойларида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча кўрсатилган жойларда
ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг биринчи ва ўнинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса. транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.
12-савол. Йўлнинг кескин бурилишида юзага келадиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Санаб ўтилган иккисига ҳам рухсат этилади
- Бурилишдан олдин тезликни камайтириб, автомобилни эркин ҳаракатланиши учун илашма тепкисини босиши
- Бурилишдан олдин тезликни камайтириш, керак бўлса узатмалар пағонасини пасайтириш, бурилишдан ўтаётганда тезликни оширмаслик ва автомобилни кескин тормозламаслик
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бурилишдан олдин тезликни камайтириш, керак бўлса узатмалар пағонасини пасайтириш, бурилишдан ўтаётганда тезликни оширмаслик ва автомобилни кескин тормозламаслик
Хавфли бурилишда юқори тезлик оқибатида вужудга келадиган марказдан қочирма кучнинг таъсири оқибатида ҳаракатланаётган автомобил ён томонга сурилиб кетиши мумкин. Шунинг учун, ҳайдовчи олдиндан, бурилишнинг радиусига мутаносиб равишда тезликни пасайтириши, зарур ҳолатларда паст узатмага ўтиши, бурилишда эса тезликни кескин оширмасдан ва тормозламасдан ҳаракатни давом эттириши керак. Бурилишларда автомобилни ғилдиратиш автомобил бошқарувини йўқотиш билан баробардир.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
13-савол. Ушбу жойда қувиб ўтишга рухсат бериладими?
- Рухсат берилади
- Олдиндаги транспорт воситаси тезлиги 40 км/с дан кам бўлса
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади
ЙҲҚ 2 илова: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. ЙҲҚ 12-боби 86-банди: Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: тартибга солинган чорраҳаларда; тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда; кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида; пиёдалар ўтиш жойларида; темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда; қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини; тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида; 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.
14-савол. Орқа томондаги туманга қарши чироқлар қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:
- Куннинг қоронғи вақтида юк туширишда
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Фақат етарли кўринмайдиган шароитларда
- Куннинг қоронғи вақтида сафда ҳаракатланишда
- Туннелларда ҳаракатланишда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат етарли кўринмайдиган шароитларда
ЙҲҚ 23-боби 140-бандига мувофиқ, туманга қарши орқа фара чироқларини фақат етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин.
15-савол. «Етарли кўринмаслик» деганда нима тушунилади?
- Ёмғир, қор ёғиши, оқшом
- Кўриниш 150 м дан кам бўлган ҳолат
- Туман тушганда, ёмғир, қор ёғаётганда ва ҳоказо шароитларда, шунингдек куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниши 300 м дан кам бўлиши
- Оқшомдан тонггача бўлган вақт
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Туман тушганда, ёмғир, қор ёғаётганда ва ҳоказо шароитларда, шунингдек куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниши 300 м дан кам бўлиши
ЙҲҚ 1-боби 6-банди 23-тушунчасига асосан, етарли кўринмаслик – ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши ва шунга ўхшаш шароитларда, шунингдек куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлиши.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
16-савол. Кўрсатилган белгилардан қайсиниси орқага ҳаракатланишни тақиқлайди?
- 5
- 3
- 4
- 1
- 2
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 1
ЙҲҚ 1-иловаси 5.1 «Автомагистрал» белгиси амал қиладиган йўлларда (ЙҲҚ 19-боб 121-банд) орқага ҳаракатланиш тақиқланади. Кўрсатилган белгилардан 1-белги (автомагистрал) орқага ҳаракатланишни тақиқлайди.
17-савол. Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
- Трамвай, қизил, кўк, яшил автомобил
- Трамвай, қизил, яшил, кўк автомобил
- Қизил автомобил, трамвай, яшил, кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Трамвай, қизил, яшил, кўк автомобил
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →
18-савол. Қатнов қисми йўл чизиқлари билан ажратилган бўлса ҳайдовчилар қандай ҳолатларда қатъий бўлаклар бўйича ҳаракатланишлари керак?
- Барча ҳолатларда
- Фақат ҳаракатланиш бўлаклари узлуксиз сидирға чизиқлар билан ажратилган бўлса
- Фақат ҳаракатланиш серқатнов бўлганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча ҳолатларда
ЙҲҚ 10-бобига асосан, қатнов қисми йўл чизиқлари билан ажратилган бўлса, ҳайдовчилар ҳаракатланишни фақат мос бўлаклар бўйича амалга оширадилар (барча кўрсатилган ҳолларда бўлак тартибига риоя қилинади).
19-савол. Ушбу белгилардан қайси бири ҳайдовчининг шу жойдаги яшаш ёки ишлаш жойига етиб боришига монелик қилмайди?
- B
- B ва C
- A
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. C
ЙҲҚ 1-иловаси 3.2. “Ҳаракатланиш тақиқланган”.
20-савол. Қайси жойларда транспорт воситаларига қатнов қисмининг четига бурчак остида тўхтаб туришга рухсат этилади?
- Фақат бир томонлама ҳаракатли йўлларда
- Ҳар бир йўналишда учта ва ундан кўп бўлаги бўлган йўлларда
- Йўлнинг қатнов қисми кенгайган жойларда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан
- Ҳар бир йўналишда иккитадан бўлаги бўлган йўлларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Йўлнинг қатнов қисми кенгайган жойларда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан
ЙҲҚ 13-боби 89-бандига асосан, қатнов қисмининг айрим кенгайтирилиб қатнов қисмидан ажратилган жойларида йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан бошқача тартибда қўйишга ҳам рухсат этилади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
2-билетни онлайн ечиш