Ётиқ чизиқлар 1 · 1-билет, 3-савол
Ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ нимани билдиради?
Жавоб вариантлари
- Тезланиш ёки тормозлаш бўлаги билан қатнов қисмидаги асосий бўлак ўртасидаги чегарани
- Автомагистралларда қатнов қисмининг четларини
- Рўпарадан келаётган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган транспорт оқимини ажратиб турган сидирға чизиққа яқинлашганликни✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.6 ётиқ чизиқларига асосан, 1.6 (яқинлашиш чизиғи – ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради. 1.6 чизиғини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Бу йўл чизиғи қуйидаги мақсадни:
- Бу ётиқ чизиқ нимани билдиради?
- Транспорт воситаларига сидирға оқ чизиқ билан ажратилган ва «Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак» йўл белгиси билан белгиланган йўлнинг ўнг бўлагида тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Бу ётиқ чизиқ билдиради:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.