1-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

1-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 1-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қандай ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади?

  1. Шина ўлчамлари ёки чекланган оғирлик транспорт воситасининг турига мос келмайди
  2. М1, М2, М3 тоифали 1 класс автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига 1 классда таъмирланган шиналар қўйилган
  3. Қўшалоқ шиналар орасига хавф-хатар туғдирувчи бегона қисмлар қисилиб, тиқилиб қолганда
  4. Барча санаб ўтилган ҳолларда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. М1, М2, М3 тоифали 1 класс автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига 1 классда таъмирланган шиналар қўйилган

ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлимининг 5.7-бандига асосан, М1, М2, М3 тоифадаги И класс автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига (ҳамда М3 тоифадаги ИИ ва ИИИ класс воситаларнинг ўрта ва орқа ўқларига) иккинчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилса — фойдаланиш тақиқланади. Шу сабабли биринчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилган бўлса, фойдаланишга рухсат этилади. Шина ўлчами ёки чекланган оғирлиги мос келмаса, шунингдек қўшалоқ шиналар орасига бегона қисмлар тиқилиб қолса — фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

2-савол. Агар транспорт воситасининг ишчи тормозининг самарадорлиги Қоидалар талабига жавоб бермаса, у ҳолда сиз мажбурсиз:

  1. Бундан кейинги ҳаракатни тўхтатишга
  2. Носозликни ўша жойда бартараф этишга, агар бунинг иложи бўлмаса зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлашга олиб боришга
  3. Белгиланган сафарни давом эттиришга, бунда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи фара чироғини ёқишга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Носозликни ўша жойда бартараф этишга, агар бунинг иложи бўлмаса зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлашга олиб боришга

ЙҲҚ 3-иловасининг 1-бўлимига асосан, ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Қоидалар талабларига жавоб бермаса, транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 2-боб 12-банди 11-хатбошига асосан: ҳаракатланиш вақтида 3-иловада кўрсатилган фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни ўша жойда бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига олиб бориши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

3-савол. Ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ нимани билдиради?

Ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ нимани билдиради?
  1. Тезланиш ёки тормозлаш бўлаги билан қатнов қисмидаги асосий бўлак ўртасидаги чегарани
  2. Автомагистралларда қатнов қисмининг четларини
  3. Рўпарадан келаётган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган транспорт оқимини ажратиб турган сидирға чизиққа яқинлашганликни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Рўпарадан келаётган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган транспорт оқимини ажратиб турган сидирға чизиққа яқинлашганликни

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.6 ётиқ чизиқларига асосан, 1.6 (яқинлашиш чизиғи – ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради. 1.6 чизиғини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

4-савол. Ҳайдовчи тормозланишда бошланган автомобилнинг сирпаниб кетишини тўхтатиш учун бажариши керак:

  1. Улагични ажратиши ва тўхтаб туриш тормози билан тормозлаши
  2. Тормоз тепкисини охиригача босиши
  3. Улагични ажратиши
  4. Бошланган тормозлашни тугатиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Бошланган тормозлашни тугатиш

Автомобилнинг сирпанчиқ йўлда сурилиши орқа ғилдиракларининг блокировкаси сабабли тормозланишда вужудга келади. Бу ҳолда биринчи навбатда сурилиш сабабини бартараф этиш, яъни бошланган тормозланишни тўхтатиш лозим. Кейинчалик рул чамбарагини сурилиш томон буриб, ҳаракат йўналишини тўғрилаб олиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

5-савол. Ҳайдовчи тўхташ олдидан огоҳлантирувчи ишора беришга қачон мажбур?

  1. Фақат аҳоли пунктларида
  2. Фақат шу ҳолдаки, агар унинг орқасидан бошқа транспорт воситаси ҳаракат қилса
  3. Барча ҳолларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча ҳолларда

ЙҲҚ 8-боби 45-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш) дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

6-савол. Кўрсатилган вазиятда ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?

Кўрсатилган вазиятда ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
  1. Пиёдаларга мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан бутунлай ўтиб олишларига имкон бериши
  2. Йўл-транспорт фалокати олдини олиш учун товуш ишора бериши ва асосий йўлда бўлгани сабабли пиёдаларга йўл бермай ўтиш жойидан ўтиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Пиёдаларга мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан бутунлай ўтиб олишларига имкон бериши

ЙҲҚ 14-боби 96-бандига асосан, чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

7-савол. Қайси расмда ҳайдовчи чапга бурилиш ҳақида огоҳлантириш ишорасини бермоқда?

Қайси расмда ҳайдовчи чапга бурилиш ҳақида огоҳлантириш ишорасини бермоқда?
  1. 2
  2. 3
  3. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 1

ЙҲҚ 8-боби 45-бандининг иккинчи хатбошисига асосан: Чапга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

8-савол. Бу белгида қайси автомобилга ҳаракатланишга рухсат этилган?

Бу белгида қайси автомобилга ҳаракатланишга рухсат этилган?
  1. Ҳақиқий вазни 12 т бўлган уч ўқли юк автомобилига
  2. Ҳақиқий вазни 12 т бўлган икки ўқли юк автомобилига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳақиқий вазни 12 т бўлган уч ўқли юк автомобилига

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.12 "Ўққа тушадиган оғирлик чекланган" белгисига мувофиқ, бирорта ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлиги белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

9-савол. Бу белги ўрнатилган йўлда кажавали мотоциклни шатакка олишга рухсат этиладими?

Бу белги ўрнатилган йўлда кажавали мотоциклни шатакка олишга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Тиркамаси биттадан ортиқ бўлмаган мотоциклга рухсат этилади
  3. Фақат қаттиқ улагичда рухсат этилади
  4. Сирпанчиқда тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлим: 3.7 «Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган» — барча транспорт воситаларини шатакка олиш тақиқланишини билдиради. Шу боис кажавали мотосиклни шатакка олиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

10-савол. Транспорт воситаларини қатнов қисмининг кенгайтирилмаган жойларида қандай тартибда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади?

  1. Исталган усулда
  2. Бурчак остида
  3. Параллел равишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Параллел равишда

Йўл ҳаракати қоидаларининг 89 банди 1 хатбошига асосан, транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан фақат параллел равишда, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

11-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?
  1. Автомобил ҳайдовчиси
  2. Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Мотоцикл ҳайдовчиси

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

12-савол. Автомобилга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Автомобилга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. «Б» ва «В»
  2. Барча йўналишларга
  3. «А» ва «В»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «А» ва «В»

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлими 5.11.1 «Қайрилиб олиш жойи» белгиси: қайрилишга рухсат этилади, чапга бурилиш тақиқланади. Шунинг учун «А» (қайрилиш) ва «В» (тўғри) йўналишларига рухсат этилади, «Б» (чапга бурилиш) тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

13-савол. Автомобилни қандай бошқариш усули ёнилғи сарфини тежайди?

  1. Шиддат билан тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
  2. Оҳиста (равон) тезланиш ва шиддат билан секинлашиш билан
  3. Оҳиста (равон) тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Оҳиста (равон) тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, автомобилни оҳиста (равон ) тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан бошқариш усули ёнилғи сарфини тежайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

14-савол. Йўл транспорт ҳодисасига даҳлдор ҳайдовчилар биринчи навбатда нима қилишлари керак?

  1. Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши
  2. Йўлнинг ҳаракат қисмини бўшатишлари керак
  3. Содир этилган ҳодиса ҳақида ДЙҲХХга хабар бериши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши

ЙҲҚ 3-боби 13-банди 1-хатбошига асосан, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги.

Мавзу бўйича видеодарс: 2-дарс «Ҳайдовчининг вазифалари» →

15-савол. Қайси расмда ажратувчи минтақа бор йўл кўрсатилган?

Қайси расмда ажратувчи минтақа бор йўл кўрсатилган?
  1. Ҳар иккала расмда
  2. Чапдаги расмда
  3. Ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ўнгдаги расмда

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

16-савол. Доимий ва вақтинчалик йўл белгилари маъно жиҳатидан бир-бирини инкор этганда қайси бирига амал қиласиз?

  1. Вақтинчалик йўл белгисига
  2. Доимий йўл белгисига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Вақтинчалик йўл белгисига

ЙҲҚ 1-илова: Вақтинча (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

17-савол. Йўналтиргичлар билан кўрсатилган қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилган?

Йўналтиргичлар билан кўрсатилган қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилган?
  1. Фақат тўғрига
  2. Фақат тўғрига ва ўнгга
  3. Фақат чапга
  4. Фақат ўнгга
  5. Барча йўналишларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. Барча йўналишларга

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.4 белги - "Енгил автомобиллар ҳаракатланади" белгиси енгил автомобилларни, автобусларни, мотосиклларни ва тўла вазни 3,5 тоннадан кам бўлган юк автомобилларининг ҳаракатланишига рухсат этади. 1-илованинг 7-бўлимидаги 7.3.3 қўшимча ахборот белгиси "Таъсир йўналишлари" чорраҳа олдида ўрнатилган буюрувчи белги билан қўлланилиб, унинг таъсир йўналишини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

18-савол. Автомагистралларда тўхташга рухсат этилганми?

  1. Тақиқланган
  2. Автомагистрал яхши кўринадиган жойларда рухсат этилади
  3. Тўхтаб туриш «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгиси қўйилган махсус майдончаларда рухсат этилади
  4. Агар бир йўналишда ҳаракатланиш учун учта бўлак бўлса, рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тўхтаб туриш «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгиси қўйилган махсус майдончаларда рухсат этилади

ЙҲҚ 18-боби 121-банди 3-хатбошига асосан, автомагистралларда 5.15 "Тўхташ жойи" ёки 6.11 "Дам олиш жойи" белгилар билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

19-савол. Бу жойда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш мақсадида тўхташ мумкинми?

Бу жойда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш мақсадида тўхташ мумкинми?
  1. Ҳа
  2. Йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳа

ЙҲҚ 1 илова: 3.28. “Тўхтаб туриш тақиқланган”. Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

20-савол. Автомагистралларда транспорт воситаларининг атайин тўхташи қайси жойларда рухсат этилган?

  1. Йўлнинг 100 м дан кўпроқ қисми кўринадиган ва ҳаракат бўлаклари сони тўрттадан ортиқ бўлган жойларда
  2. Йўлнинг қатнов қисмининг четки ўнг бўлагида
  3. Тўхтаб туриш учун «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгилари билан белгиланган махсус майдончаларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тўхтаб туриш учун «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгилари билан белгиланган махсус майдончаларда

Йўл ҳаракати қоидаларининг 121 бандига асосан, автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади: 5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

1-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 2-билет →

Қўнғироқ қилиш