Ётиқ чизиқлар 1 · 24-билет, 12-савол
Транспорт воситаларига сидирға оқ чизиқ билан ажратилган ва «Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак» йўл белгиси билан белгиланган йўлнинг ўнг бўлагида тўхтаб туришга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Агар тўхтаб туришни тақиқловчи белги бўлмаса, рухсат этилади
- Фақат шу ҳудуддаги корхонага хизмат қиладиган ёки яқин ўртадаги уйларда яшайдиган фуқароларга қарашли автомобилларга рухсат этилади
- Тақиқланади✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 - 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.


