Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 1-билет, 2-савол
Агар транспорт воситасининг ишчи тормозининг самарадорлиги Қоидалар талабига жавоб бермаса, у ҳолда сиз мажбурсиз:
Жавоб вариантлари
- Бундан кейинги ҳаракатни тўхтатишга
- Носозликни ўша жойда бартараф этишга, агар бунинг иложи бўлмаса зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлашга олиб боришга✓ Тўғри жавоб
- Белгиланган сафарни давом эттиришга, бунда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи фара чироғини ёқишга
Изоҳ
ЙҲҚ 3-иловасининг 1-бўлимига асосан, ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Қоидалар талабларига жавоб бермаса, транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 2-боб 12-банди 11-хатбошига асосан: ҳаракатланиш вақтида 3-иловада кўрсатилган фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни ўша жойда бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига олиб бориши шарт.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Агар пневматик юритманинг зичлиги бузилиб, компрессор ишламай турганда бошқарув асбобларининг эркин ҳолатида ҳаво босимининг 30 дақиқада қанча МПа-га пасайишига сабаб бўлса, тормоз тизими носоз ҳисобланади?
- Қандай шароитларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
- Механик транспорт воситаларидан фойдаланиш қандай шароитларда тақиқланади?
- М2; М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг шина протектори нақшларининг баландлиги қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.