Ётиқ чизиқлар 1 · 54-билет, 6-савол
Бу ётиқ чизиқ билдиради:
Жавоб вариантлари
- Чорраҳада бўлаклар бўйлаб рухсат этилган ҳаракат йўналишларини кўрсатади✓ Тўғри жавоб
- Кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишни тақиқлайди
- Ҳаракат барча йўналишларда рухсат этилган йўлларнинг кесишмасига яқинлашганини
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.18 чизиғи, чорраҳада тасмалар бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Мустақил ёки 5.8.1, 5.8.2 “Бўлаклар бўйича ҳаракатланишнинг йўналиши” белгилари билан биргаликда қўлланилиши мумкин; охири берк йўл тасвирланган чизиқ шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап тасмадан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда иккитали узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?
- Ётиқ чизиқларнинг сидирға чизиғини босиб ўтишга рухсат этиладими?
- Оқ чизиқ билан белгиланган оролчага киришга рухсат этиладими?
- Транспорт воситасининг ҳайдовчиси олдида «тўхташ чизиғи» чизилган ва светофорнинг яшил ёриткичи ёниқ бўлган чорраҳага яқинлашаётиб нима қилиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.