Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1 · 40-билет, 16-савол

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидасини бузди?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидасини бузди?

Жавоб вариантлари

  1. Кўк автомобилнинг ҳайдовчиси
  2. Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси
  3. Ҳар икки ҳайдовчи бузди✓ Тўғри жавоб
  4. Ҳар икки ҳайдовчи ҳам бузмади

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.28 белгига асосан, «Тўхтаб туриш тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

Саволдаги белгилар

Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.

«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш