6-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

6-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 6-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Сиз тўғри йўлда ҳаракатланаётиб тўсатдан йўлнинг қисман кичик сирпанчиқ қисмига дуч келдингиз. Бунда қандай эҳтиёт чораларини кўрасиз?

  1. Автомобилни оҳиста тўхтатиш
  2. Рулни буриб сирпанчиқдан чиқиб кетиш
  3. Ҳаракат йўналишини ва тезликни ўзгартирмасдан эҳтиёткорлик билан ўтиб кетиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳаракат йўналишини ва тезликни ўзгартирмасдан эҳтиёткорлик билан ўтиб кетиш

Йўлнинг унчалик катта бўлмаган сирпанчиқ қисмидан, автомобилнинг сирпаниб кетишини олдини олиш учун ҳаракатланиш йўналиши ва тезликни ўзгартирмасдан ўтиб кетиш мақсадга мувофиқдир.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

2-савол. Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилган?

Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилган?
  1. Енгил автомобилга ўнгга ва тўғрига
  2. Мотоциклга ўнгга ва енгил автомобилга барча йўналишларга
  3. Мотоциклга ўнгга, енгил автомобилга тўғрига ва ўнгга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Мотоциклга ўнгга, енгил автомобилга тўғрига ва ўнгга

ЙҲҚ 7-боби 38-банди: Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

3-савол. Пиёдалар ўтиш жойи - бу...

  1. Қатнов қисмига туташган ёки ундан майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисми
  2. Йўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми.
  3. Йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1-1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1-1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, пиёдалар ўтиш жойи — қатнов қисмидаги 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.4 йўл чизиқлари билан белгиланган ва пиёдалар йўлни кесиб ўтишда ҳаракатланишлари учун ажратилган жой.
Йўл чизиқлари бўлмаса, пиёдалар ўтиш жойининг кенглиги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари орасидаги масофа билан аниқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

4-савол. Қайси автомобил тўхташ қоидасини бузди?

Қайси автомобил тўхташ қоидасини бузди?
  1. Яшил автомобил
  2. Ҳар иккиси ҳам бузмади
  3. Ҳар иккиси бузди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳар иккиси бузди

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз биринчи хатбошисига асосан: 3.27. "Тўхташ тақиқланган". Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг ўттиз биринчи хатбошисига асосан: 7.18. "Ногиронлар мустасно". Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ "Ногирон" таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

5-савол. Санаб ўтилган шароитлардан қай бирида автомобиллар ва автопоездлардан фойдаланиш тақиқланади?

  1. Тормоз тизимининг самарадорлиги қоида талабларига жавоб беради
  2. Тўхтаб туриш тормоз тизими ҳаракатсиз ҳолатда тўла вазндаги транспорт воситаларини 16% дан кам бўлган қияликда ушлаб тура олганда
  3. Гидравлик тормоз тизимининг зичлиги бузилганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Гидравлик тормоз тизимининг зичлиги бузилганда

ЙҲҚ 3-иловаси 1-бўлимининг 1.3-бандига асосан: 1.3. Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

6-савол. Светофорнинг бу ишорасида қайси транспорт воситасининг ҳаракатланишига рухсат этилган?

Светофорнинг бу ишорасида қайси транспорт воситасининг ҳаракатланишига рухсат этилган?
  1. Сариқ ва қизил автомобилларга
  2. Трамвай, сариқ ва қизил автомобилга
  3. Барча транспорт воситаларига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Сариқ ва қизил автомобилларга

ЙҲҚ 7-боби 32-бандига асосан: Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доира шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради. Қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

7-савол. Тезлик ортиши билан ҳайдовчининг кўриш майдони қандай ўзгаради?

  1. Ўзгармайди
  2. Тораяди
  3. Кенгаяди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тораяди

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, тезлик ортиши билан ҳайдовчининг кўриш майдони тораяди.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

8-савол. Ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юбориши керакми?

  1. Ҳар қандай пиёдалар ўтиш жойида ўтказиб юбориш керак
  2. Барча ҳолларда ўтказиб юбориши керак, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойлардан ташқарида ҳам
  3. Тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойида ўтказиб юбориши керак
  4. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида ўтказиб юбориши керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча ҳолларда ўтказиб юбориши керак, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойлардан ташқарида ҳам

ЙҲҚ 17-боби 113-бандига мувофиқ, барча ҳолларда, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

9-савол. 12 ёшга етмаган болаларни транспорт воситасининг олдинги ўриндиғида ташишга рухсат этиладими?

  1. Фақат катта ёшдаги йўловчи ҳамроҳ бўлганида рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилган бўлса рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилган бўлса рухсат этилади

ЙҲҚ 26-боби 159-банди 5-хатбошига асосан: Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида.

Мавзу бўйича видеодарс: 36-дарс «Одам ташиш» →

10-савол. Ушбу йўл белгиси қандай номланади?

Ушбу йўл белгиси қандай номланади?
  1. Шанба, якшанба ва байрам кунлари
  2. Ҳафта кунлари
  3. Иш кунлари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Шанба, якшанба ва байрам кунлари

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 7.5.1 бандига асосан: 7.5.1. «Шанба, якшанба ва байрам кунлари».

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

11-савол. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида тиркамали енгил автомобил ҳайдовчисига энг катта тезликни соатига неча километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади?

  1. 70 км/с
  2. 90 км/с
  3. 80 км/с
  4. 100 км/с
  5. 50 км/с
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 80 км/с

ЙҲҚнинг 11-боб. 79-банд 4-хатбошига асосан: Аҳоли пунктларидан ташқарида: бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

12-савол. Транспорт воситаларига қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?

Транспорт воситаларига қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Трамвайга чапга, автомобилга чапга ва тескари йўналишга
  2. Трамвай ва автомобилга чапга
  3. Трамвайга чапга ёки тўғрига, автомобилга трамвайдан сўнг
  4. Фақат автомобилга чапга
  5. Трамвайга чапга ёки тўғрига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Трамвайга чапга, автомобилга чапга ва тескари йўналишга

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

13-савол. Қатнов қисмидаги бундай йўналтиргичлар нимани билдиради?

Қатнов қисмидаги бундай йўналтиргичлар нимани билдиради?
  1. Йўлнинг хавфли бурилиш йўналишини кўрсатади
  2. Қатнов қисмининг торайишига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради
  3. Ҳайдовчини йўлнинг хавфли қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қатнов қисмининг торайишига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.19 чизиғига асосан, қатнов қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш тасмаларининг сони камайган) жойига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 – 1.18.3 белгилари билан қўлланилиши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

14-савол. Санаб ўтилган қайси ҳолатда транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат этилади?

  1. Ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилган бўлса
  2. Ташқи ёритгич асбоблари ифлосланган бўлса
  3. Олд қисмида - оқ ёки сариқ рангли туманга қарши фаралар ўрнатилган бўлса
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Олд қисмида - оқ ёки сариқ рангли туманга қарши фаралар ўрнатилган бўлса

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 3 бандига асосан, ёритувчи чироқ нурининг йўналиши бузилган бўлса, агар ташқи ёритгичлар ва нур қайтаргичлар белгиланган тартибда ишламаётган ёки ифлосланган бўлса, олд қисмида — оқ ёки сариқ рангдан бошқа рангли туманга қарши фаралар, сариқ ёки зарғалдоқ рангдан бошқа рангли бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ, оқ рангдан бошқа рангли нур қайтаргичлар ўрнатилган бўлса фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

15-савол. Ушбу йўл чизиғи сизга қандай манёвр бажаришни тақиқлайди?

Ушбу йўл чизиғи сизга қандай манёвр бажаришни тақиқлайди?
  1. Санаб ўтилган барча манёврларга рухсат берилади
  2. Қувиб ўтишни
  3. Айланиб ўтишни
  4. Қайрилиб олишни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Санаб ўтилган барча манёврларга рухсат берилади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига асосан, 1.5 ётиқ чизиғи — икки ёки уч бўлакли йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради. 1.5 чизиғини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

16-савол. Санаб ўтилган шароитларнинг қайси бирларида транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?

  1. Ойна тозалагичлар белгиланган тартибда ишламайди
  2. Ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилган орқа ҳимоя воситаси лойтўсгич ва сачратмагичлар бўлмаса
  3. Санаб ўтилган ҳамма шароитларда
  4. Ишлатиб бўлинган газларни чиқариб юбориш тизими носоз
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Санаб ўтилган ҳамма шароитларда

ЙҲҚ 3-иловаси “Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар”, 4-бўлимининг 4.1-бандига асосан: Ойна тозалагич белгиланган тартибда ишламаётган бўлса, 6-бўлимининг 6.3-бандига асосан: ишлаб чиқарилган газларни чиқариб ташлаш тизими бузуқ бўлса, 7-бўлимининг 7.7-бандига асосан: транспорт воситаси конструксиясида кўзда тутилган орқа ҳимоя воситаси, лой тўсгич ва сачратмагичлар бўлмаса транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Шунга кўра, санаб ўтилган барча шароитларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

17-савол. Бу чизиқ қайси йўл белгиси билан қўлланилади?

Бу чизиқ қайси йўл белгиси билан қўлланилади?
  1. «Йўл беринг» белгиси билан
  2. Огоҳлантирувчи «Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви» белгиси билан
  3. Барча санаб ўтилган белгилар билан
  4. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. «Йўл беринг» белгиси билан

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.13 чизиғи кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади. 2.4. "Йўл беринг!"белгисида ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

18-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси аҳоли пунктларида тўхташ қоидасини бузмоқда?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси аҳоли пунктларида тўхташ қоидасини бузмоқда?
  1. Сариқ автомобил ҳайдовчиси
  2. Кўк автомобил ҳайдовчиси
  3. Ҳар иккиси бузмади
  4. Ҳар иккиси бузди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳар иккиси бузмади

ЙҲҚ 13-боби 88-банди: Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, Шунингдек, бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. ЙҲҚ 1 илова: 7.18. “Ногиронлар мустасно”. Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ “Ногирон” таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

19-савол. Автомобил ҳайдовчиси ҳаракатининг тартиби қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

Автомобил ҳайдовчиси ҳаракатининг тартиби қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
  1. Мотоциклни ўтказиб юборди ва чорраҳада қайрилиб олди
  2. Трамвайни ўтказиб юборди ва чорраҳада қайрилиб олди
  3. Трамвайни, мотоциклни ўтказиб юборди ва чорраҳада қайрилиб олди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Трамвайни, мотоциклни ўтказиб юборди ва чорраҳада қайрилиб олди

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

20-савол. Қайси белгида ҳайдовчига қувиб ўтиш тақиқланган?

Қайси белгида ҳайдовчига қувиб ўтиш тақиқланган?
  1. 2 ва 3
  2. Ҳамма расмда
  3. 1 ва 2
  4. 1 ва 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 2 ва 3

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.20 ва 3.21 банди ҳамда 7.1.1 ва 7.2.1 бандига асосан: 3.20. «Қувиб ўтиш тақиқланган». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.
3.21. «Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
7.1.1. «Объектгача бўлган масофа». Белгидан йўлнинг хавфли жойи, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритиладиган жойи ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойгача бўлган масофани кўрсатади.
7.2.1. «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

6-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 7-билет →

Қўнғироқ қилиш