Ётиқ ва тик чизиқлар 2 · 61-билет, 3-савол
Ётиқ узлуксиз сариқ чизиқ «Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўхташга рухсат этади:
Жавоб вариантлари
- Фақат белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига ва йўналишсиз енгил таксиларга✓ Тўғри жавоб
- Автобусларга ва троллейбусларга
- Йўловчиларни туширадигаи барча транспорт воситаларига
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 - тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз саккизинчи хатбошисига асосан: 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
«Ётиқ ва тик чизиқлар 2» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.