Ётиқ чизиқлар 1 · 51-билет, 18-савол

Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда иккитали узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?

Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда иккитали узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга рухсат…

Жавоб вариантлари

  1. Тақиқланади
  2. Исталган томондан рухсат этилади
  3. Агар у ҳайдовчининг чап томонида бўлса рухсат этилади
  4. Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этилади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.9 чизиғига асосан: 1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган тасмаларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади. Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.

«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш