Ётиқ чизиқлар 1 · 43-билет, 10-савол
Ётиқ чизиқларнинг сидирға чизиғини босиб ўтишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Фақат шундай ҳолда рухсат этилади, агар чизиқ йўл қатнов қисмининг четларини билдирса✓ Тўғри жавоб
- Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этилади
- Чизиқ бир йўналишдаги ҳаракат бўлакларининг чегарасини билдирганда фақат манёвр қилишда рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошиларига асосан: 1.1 қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради; 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Оқ чизиқ билан белгиланган оролчага киришга рухсат этиладими?
- Транспорт воситасининг ҳайдовчиси олдида «тўхташ чизиғи» чизилган ва светофорнинг яшил ёриткичи ёниқ бўлган чорраҳага яқинлашаётиб нима қилиши керак?
- Бу ётиқ чизиқ нимани билдиради? (32-билет, 2-савол)
- Бу ётиқ чизиқ нимани билдиради? (37-билет, 16-савол)
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.