Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 37-билет, 15-савол
Транспорт воситаларидан қандай шароитларда фойдаланишга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшининг қолдиқ баландлиги 1,6 мм ни ташкил қилади✓ Тўғри жавоб
- М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига иккинчи классдаги таъмирланган шиналар ўрнатилган
- Шиналарнинг айрим жойларида корд кўриниб қоладиган нуқсонлари бор
Изоҳ
ЙҲҚ 3-иловаси “Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар”, 5-бўлимининг 5.1-бандига асосан: Шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, О4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам бўлса транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқланади.
Шунга кўра Н2, Н3 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшнинг қолдиқ баландлиги 1,6 мм ни ташкил қилса, бундай транспорт воситасидан фойдаланиш мумкин.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Мотоциклларнинг шиналари нақшининг қолдиқ чуқурлиги қанчадан кам бўлмаслиги керак?
- Қўшалоқ шиналар орасига бегона жисмлар тиқилиб қолганда транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этиладими?
- Ёнилғи тизими зич (герметик) эмаслиги маълум бўлганда, ҳайдовчи нималарни бажариши шарт?
- Санаб ўтилган қайси ҳолларда транспорт воситасидан фойдаланиш мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.