Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 36-билет, 2-савол
Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади:
Жавоб вариантлари
- Пиёдаларнинг ўтиш жойларида ва уларга 10 м дан кам қолганда
- Транспорт воситалари пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда
- Ҳовлидан чиқадиган жойларда
- Темир йўл кесишмаларида
- Барча санаб ўтилган жойларда✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг иккинчи, бешинчи ва ўнинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: туннелларда, темир йўл кесишмаларида; пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда; транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.