Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 51-билет, 7-савол
Қайси ҳайдовчи тўхтаб туриш қоидасини бузди?
Жавоб вариантлари
- Ҳеч ким бузмади
- Тротуарда тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси✓ Тўғри жавоб
- Мотоцикл ҳайдовчиси
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 88 бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 89 банди 3 хатбошига асосан, қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 — 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
- Юк автомобили ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидасини буздими?
- Чорраҳанинг кўрсатилган жойида Сизга тўхташга рухсат этиладими?
- Сизга кўрсатилган жойда енгил автомобилда тўхташга рухсат этиладими?
- Транспорт воситаларини қатнов қисмининг кенгайтирилмаган жойларида қандай тартибда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
