Буюрувчи белгилар · 36-билет, 3-савол
Ҳаракатланиш қайси йўналишга рухсат этилган?
Жавоб вариантлари
- Ҳаракатланиш тақиқланади✓ Тўғри жавоб
- Барча йўналишда рухсат этилади
- Фақат тўғрига ва ўнгга
- Фақат тўғрига
Изоҳ
ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.
«Буюрувчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилган?
- Тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилининг қайси йўналишларда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Тўлиқ вазни 3.5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилига қайси йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Йўналтиргичларнинг қайсилари бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.