Тартибга солувчининг ишоралари · 6-билет, 2-савол
Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилган?
Жавоб вариантлари
- Енгил автомобилга ўнгга ва тўғрига
- Мотоциклга ўнгга ва енгил автомобилга барча йўналишларга
- Мотоциклга ўнгга, енгил автомобилга тўғрига ва ўнгга✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 7-боби 38-банди: Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.