Тартибга солувчининг ишоралари · 44-билет, 13-савол
Қайси йўналишларда сизга ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Тўғрига ва чапга
- Чапга ва орқага қайрилиб олишга
- Фақат чапга✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.2 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 7-боб. 32-банд 1 ва 2-хатбошига асосан: 5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
32. Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклдаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.
Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.
«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Автомобилларга қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?
- Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Қайси транспорт воситалари ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Қайси расмдаги автомобиль ҳайдовчисига тўғрига ҳаракатланишга рухсат этилган?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.