Тартибга солувчининг ишоралари · 13-билет, 17-савол

Автомобил ҳайдовчиси қайрилиб олмоқчи:

Автомобил ҳайдовчиси қайрилиб олмоқчи:

Жавоб вариантлари

  1. Трамвайга йўл бериб қайрилиб олади✓ Тўғри жавоб
  2. Чорраҳадан биринчи бўлиб ўтади

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 101 бандига асосан, агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу вазиятда автомобил ҳайдовчиси трамвайга йўл бериб, қайрилиб олади.

«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш