Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 10-билет, 20-савол
Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?
Жавоб вариантлари
- Сариқ
- Ҳеч қайсиси бузмади
- Ҳар иккиси бузган✓ Тўғри жавоб
- Қизил
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 88-бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно) тўхташ тақиқланади.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
- Санаб ўтилган жойлардан қайси бирида транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланмайди?
- Қайси расмда ҳайдовчи йўловчиларни тушириш учун ўз автомобилини тўғри тўхтатди?
- Қатнов қисмига бевосита туташган тротуар четида унга тўла ёки қисман чиқиш билан тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Агар ҳайдовчи транспорт воситасининг эшигини очишга ва ундан чиқишга қарор қилса, унга нима тақиқланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.