Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 4-билет, 7-савол
Санаб ўтилган жойлардан қайси бирида транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланмайди?
Жавоб вариантлари
- Кўприкларда, осма йўлларда бир йўналишдаги ҳаракатланиш учун учтадан кўп бўлак бўлганда
- Кесишадиган қатнов қисмларининг четига 30 м қолганда
- Барча кўрсатилган жойларда✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг биринчи ва ўнинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса. транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси расмда ҳайдовчи йўловчиларни тушириш учун ўз автомобилини тўғри тўхтатди?
- Қатнов қисмига бевосита туташган тротуар четида унга тўла ёки қисман чиқиш билан тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Агар ҳайдовчи транспорт воситасининг эшигини очишга ва ундан чиқишга қарор қилса, унга нима тақиқланади?
- Санаб ўтилганлардан қайси жойларда транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.