Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 56-билет, 13-савол

Қатнов қисмига бевосита туташган тротуар четида унга тўла ёки қисман чиқиш билан тўхтаб туришга рухсат этиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Барча транспорт воситаларига тақиқланади
  2. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан зиёд бўлган фақат юк автомобилларига тақиқланади
  3. Фақат енгил автомобилларга ва мотоциклларга, пиёдаларнинг ҳаракатига халақит бермаса, рухсат этилади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 4-боби 15-банди 2-хатбошига мувофиқ, пиёдалар ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга рухсат этилади.

«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш